Хуш кўрдик, янги чемпион ёки InterFUTBOLнинг сешанба сони АНОНСи

Хуш кўрдик, янги чемпион ёки InterFUTBOLнинг сешанба сони АНОНСи

Мана ниҳоят мамлакатимизнинг янги чемпиони номи ҳам маълум бўлди.

"Насаф" ҳақли равишда рақибларни "қовун тушириш"ларидан оқилона фойдаланиб, тарихида илк марта чемпионлик рутбасига эришди. Европада  миллий чемпионатлар "экватор чизиғи" томон яқинлашмоқда. Янги ҳафтада эса ОЧЛ ва ЕЧЛда навбатдаги тур ўйинлари ўтказилади. Шундан бўлса керак газетамизнинг ушбу сонида Сиз азизларни бефарқ қолдирмайдиган қатор таҳлилий мақолалар чоп этилди. Жумладан,...

- Тило тошқин, чин сурон ва "аждарлар"-чемпион;

- Хўш кўрдик, янги чемпион;

- Агар "Насаф" ОЧЛ-2да ҳам ғалаба қозонса;

- Муборакда ҳам байрам;

- Жасур Яхшибоев мутлақо бошқа савия экан; 

- Хусанов ҳам Францияда ой лауреати;

- Узун сериал мисоли ғалабасиз одим;

- Сўз навбати Кенан Йилдизга;

- Дэвид, гол қўйиб юборсанг нима бўларди?

- Диего Форланда нима гаплар?

- Родриго де Пауль-айбсиз айбдор ва бошқа шу сингари қизиқарли материалларни нашримизнинг 87(2196)-сонида ўқишингиз мумкин.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!