ЦСКада йирик ҳисобдаги ғалаба, Файзуллаевда 2 та ассист...
Аббос Файзуллаев — РПЛнинг ушбу мавсумида гол+ассист тизимида 10+ очко тўплаган энг ёш футболчи
Аёллар ўртасидаги Евро-2022 финалида Англия термаси ғалабасини таъминлаган гол муаллифи Хлое Келли бир зумда бутун Британия қаҳрамонига айланди.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси энди Англия спорт нашрлари муқовасидан тушаётгани йўқ. Эслатма, Европа чемпионати финалида Англия ва Германия термалари ўзаро ҳисоб-китоб қилди. Асосий фактни яна бир бора таъкидлаш жоиз - ҳал қилувчи учрашувни «Уэмбли» стадионида 87192 мухлис кузатди ва бу ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасидаги қитъа чемпионати учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади!
Табиийки, финал максимал даражада эҳтиросли чиқди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунлангач, инглизлар 110-дақиқада ғалаба голини нишонлашди. Англия аёллар термасининг илк марта Европа чемпиони бўлишини таъминлаган гол муаллифи - Хлое Келли. 1998 йилнинг 15 январь куни Лондонда туғилган ҳужумчи «Куинз Парк Рейнжерс» мактабида таҳсил олган, кейин «Арсенал» академиясига ўтган. Келли катталар футболидаги дебютини 17 ёшида нишонлаб, илк ўйиндаёқ «Уотфорд» дарвозасига гол урди (Лига кубоги турнирида). Хлое 2016 йилга келиб, ижара келишуви асосида «Эвертон» сафига қўшилди, яна икки мавсумдан сўнг «Ливерпуль» билан тўлақонли шартнома тузди. 2020 йилнинг ёзида эса тезкор қизни «Манчестер Сити» ўз томонига оғдирди ва у «шаҳарликлар» билан дарҳол Англия кубогини қўлга киритди. Яқинда эса Лига кубоги турнирида ҳам зафар қучди.
Хлое аввалги мавсум охирида тиззасидан жароҳатланди ва деярли йил бўйи даволанишига тўғри келди. Шунга қарамай, унинг Англия терма жамоасидаги ўрни дахлсиз қолди. Мана, Келли Евро-2022да тарих ёзди! Умуман олганда, Хлое Англиянинг барча ёш тоифасидаги терма жамоалари чиғириғидан бир маромда ўтди. Яъни аввалига 15 ёшлилар гуруҳида ўйнади, кейин ўсмирлар ва ёшлар термаларида етакчилик қилди, якунда катталар жамоасига қўшилди. Хлое жумладан, 2018 йили ёшлар ўртасидаги ЖЧда бронза медали соҳибига айланган эди. Энди эса нафақат ўзи, балки бутун Англия аёллар футболи учун энг муҳим ғалабада бош ролни бажарди!
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Аббос Файзуллаев — РПЛнинг ушбу мавсумида гол+ассист тизимида 10+ очко тўплаган энг ёш футболчи
«Ҳаётимдаги энг яхши рақиб» - «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» учрашуви арафасида Хосеп Гвардиола Юрген Клоппга айнан шундай баҳо берганди
Ўтган сешанба оқшомида намойиш этилган ЕЧЛ гигантлари ўртасидаги беллашувдан кейин хорижлик касбдошимиз бутун эътиборини Чемпионшипдаги «Ковентри» - «Ипсвич» учрашувига қаратди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789