Якун: Яхшилар аро энг яхшилар

Якун:  Яхшилар аро энг яхшилар

Европада энг сара миллий чемпионатлар якунига етиши билан спорт нашрлари ва сайтларида статистик кўрсаткичларни ўз ичига олган таҳлилий ишлар бошланиб кетди.

 Демак, бугун Goal24 маълумотлари асосида мавсумнинг яхшилари аро энг яхшилари билан бирров танишиб чиқамиз.

УЧ КИШИ БЎЛИБ...

Бу йигитлар тинмай гол уриш баробарида ассистентлик қилишга ҳам одатланиб қолишган. Европанинг кучли 5та лигасидаги энг илғор ҳужумчилар учлиги қайд этган натижаларни умумлаштирсак, Бундеслига вакиллари олдинда - «Гол}пас» тизимида жами 104 балл! Энг паст натижа эса Ла Лига ва «А» серия триолари тегишли - 83 очко. 

Англия (АПЛ)

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») - 23та гол } 14та самарали узатма қ 37 очко

Криштиану Роналду («МЮ») - 18та гол } 3та самарали узатма қ 21 очко

Сон Хюн Мин («Тоттенхэм») - 23та гол } 9та самарали узатма қ 31 очко

Жами: 64та гол } 26 самарали узатма қ 90 очко

Испания (Ла Лига)

Усмон Дембеле («Барселона») - 1та гол } 13та самарали узатма қ 14 очко

Карим Бензема («Реал») - 27та гол } 12та самарали узатма қ 39 очко

Винисиус Жуниор («Реал») - 17та гол } 13та самарали узатма қ 30 очко

Жами: 45та гол } 38та самарали узатма қ 83 очко

Франция (Лига 1)

Лионель Месси («ПСЖ») - 6та гол } 14та самарали узатма қ 20 очко

Неймар («ПСЖ») - 13та гол } 6та самарали узатма қ 19 очко

Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 28та гол } 19та самарали узатма қ 47 очко

Жами: 47та гол } 39та самарали узатма қ 86 очко

Германия (Бундеслига)

Кристофер Н~Кунку («РБ Лейпциг») - 20та гол } 15та самарали узатма қ 35 очко

Роберт Левандовски («Бавария») - 35та гол } 4та самарали узатма қ 39 очко

Эрлинг Холанд («Боруссия» Д.) - 22та гол } 8та самарали узатма қ 30 очко

Жами: 77та гол } 27та самарали узатма қ 104 очко

Италия («А» серия)

Лаутаро Мартинес («Интер») - 21та гол } 3та самарали узатма қ 24 очко

Чиро Иммобиле («Лацио») - 27та гол } 3та самарали узатма қ 30 очко

Душан Влахович («Ювентус»/«Фиорентина») - 24та гол } 5та самарали узатма қ 29 очко

Жами: 72та гол } 11та самарали узатма қ 83 очко

 

ЗАРБА ОРТИДАН ЗАРБА...

Якунланган мавсум кучли 5та лигада атиги 4 нафар футболчи дарвоза томон аниқ зарба йўллаш борасида 50} кўрсаткичини қайд этди. Энг юқори натижа Роберт Левандовски («Бавария»)да 77та зарбадан 35та гол. Охир-оқибат, «ПСЖ»да қолишга қарор қилиб, «Реал»ни кўп ғазаблантирган Килиан Мбаппе ҳам чакки эмас - 60та уринишдан 28та гол. Антони Модестнинг бу борадаги натижаси эътиборга молик. Ушбу фахрий футболчи камтарин «Кёльн»да 43та зарбадан 20та гол ҳосил қилди.

ДИҚҚАТ, ХАВФ ЎЧОҒИ...

Бу футболчилар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага келтиришни яхши билишади. Энг қизиғи, энг кўп хавф туғдирган футболчилар рейтингининг кучли 3талигида топ-клублардан вакил йўқ. Бенжамин Буригони биласизми? Лига 1 ўйинларида 121 марта хавфли вазият ҳосил қилган «Ренн»нинг ушбу футболчиси мутлақ пешқадам. Айтганча, ушбу рейтингни шакллантиришда муҳим узатмалар (якунда гол олиб келган «пас») сонига қаралган. 

АСОСИЙСИ - АНИҚЛИК...

Парижда аниқликни ниҳоятда қадрлашади. Ҳар ҳолда, аниқ узатмалар фоизи бўйича тузилган рейтингда «ПСЖ»нинг нақ 5 нафар футболчиси бор. О, Приснель Кимпембе статистикасига қаранг: 96,8 фоизлик аниқлик. Оддий айтганда, унинг ҳар 20та узатмасидан 19таси аниқ чиққан. Қойил! 

 

АНИҚМИ-НОАНИҚ, ТЕПАВЕРАМАН...

Зарбаларнинг умумий сони (аниқ ва ноаниқ уринишлар) бўйича ҳам Роберт Левандовски ва Килиан Мбаппе олдинда. Криштиану Роналду бу борада ҳамон кучли 10таликда бўлса, Лионель Месси бу сафар узоқ вақтдан буён илк марта энг яхшилар қаторига киролмади. 

ФАҚАТ ЖАРИМА МАЙДОНИ ИЧИГА... 

Жоау Канселу - тўпни рақиб жарима майдонига етказиб беришда беназир. «Манчестер Сити» вакили якунланган мавсум бу масалада ҳаттоки, Трент-Александер-Арнольдни ҳам ортда қолдирди. Лионель Мессининг натижаси эса унинг кўпроқ жамоа учун ўйнаганидан далолат.

 

ҲУШЁР ТОРТ, «КЕСУВЧИ» ТЎП...

Лига 1 доирасидаги 26та ўйинда рақиб футболчиларини «кесиб» ўтган 24та узатма - бу Лионель Мессининг якунланган мавсумдаги натижаси. Ҳа, аргентиналик юлдуз тўпни бўш ҳудудда турган жамоадошига рақиблар орасидан ўтказиб бериш бобида ҳамон тенгсиз.

 

«ҚУЛФ» СОЛИНГАН ДАРВОЗА...

Икки бразилиялик - Эдерсон ва Алиссон АПЛнинг 20тадан ўйинини «қуруқ» якунлашди. «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» вакилларининг бу борадаги энг яқин таъ­қибчилари Ла Лигада: Алекс Ремиро («Реал Сосьедад») 19та «қуруқ» ўйинга эга. Германияда эса Мануэль Нойерга жиддий рақобатчи пайдо бўлди - Коэн Кастельс. Тўғри, «Бавария» кипери ҳам, «Вольф­сбург»ники ҳам атиги 10тадан ўйинда дарвозага «қулф» солиш уддасидан чиқишди, холос. 

 Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади