Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати(U20). Ёшларимиз «A» гуруҳидан ўрин олишди

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати(U20). Ёшларимиз «A» гуруҳидан ўрин олишди

2023 йилда Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтувадиган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақасининг саралаш беллашувларига қуръа ташланди.

Турнирда мезбон сифатида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар жамоаси саралаш босқичини ўртоқлик учрашувлари мақомида ўтказади ва ушбу баҳслар натижалари якуний ҳисоб китобда инобатга олинмайди. 

Ўзбекистон U-20 жамоаси «A» гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой, Мальдив ороллари ва Мьянмага қарши баҳс олиб боради. Саралаш ўйинлари жорий йилнинг сентябрида Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ўтказилади. 

Квалификациянинг 10та гуруҳ ғолиблари, 5та энг яхши 2-ўрин соҳиблари ва мезбон Ўзбекистон келгуси йилнинг мартида бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда яримфиналга етиб борган 4 жамоа 2023 йилда Индонезияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.