Ёшлар (U20)  ва ўсмирлар (U17) ўртасидаги ОК саралашларига қуръа ташланди

Ёшлар (U20)  ва ўсмирлар (U17) ўртасидаги ОК саралашларига қуръа ташланди

Бугун U-20 Осиё кубоги саралаш босқичига ҳам қуръа ташланди — Ўзбекистоннинг 4 рақиби маълум

Хитойда ўтказиладиган Осиё Кубоги U-20 турнирининг саралаш босқичига қуръа ташланди.  Ўзбекистон ёшлар жамоаси Камбоджа, Непал, Хитой Тайпейи ва Баҳрайн билан бир гуруҳдан жой олди.  Ўзбекистоннинг гуруҳидаги саралаш баҳслари 21-29 сентябр кунлари Хитой Тайпейида бўлиб ўтади. Саралаш натижаларига кўра, 10 та гуруҳ ғолиби ва гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 5 жамоа февралдаги қитъа чемпионатига йўл олади.

***
Шунингдек, Саудия Арабистонида ўтказиладиган Осиё Кубоги U-17 турнирининг саралаш босқичига қуръа ташланди.  Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Хитой Тайпейи, Ироқ ва Фаластин билан бир гуруҳдан ўрин олди.  Ўзбекистоннинг гуруҳидаги саралаш баҳслари 19-27 октябр кунлари Хитой Тайпейида бўлиб ўтади. Саралаш натижаларига кўра, 10 та гуруҳ ғолиби ва гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 5 жамоа апрелдаги қитъа чемпионатига йўл олади.
Ўзбекистон саралашда 1-турда Фаластин, 2-турда Хитой Тайпейи, 3-турда Ироқ билан ўйнайди.
u174.jpg