Ёшларимиз Бразилия (U20) термасига йирик ҳисобда мағлуб бўлишди

Ёшларимиз Бразилия (U20) термасига йирик ҳисобда мағлуб бўлишди

Аргентинада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги ЖЧга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон (U20) термаси бразилиялик тенгқурларига қарши ўртоқлик беллашувида майдонга тушди.

Испанияда ўтган баҳсда Шерзод Эсановнинг голига Лотин Америкаси вакиллари 4та тўп билан жавоб беришди.  Равшан Ҳайдаров жамоаси йиғин доирасида 25 апрел куни Доминикан, 27 апрелда Гибралтар ёшларига қарши ҳам ўйнайди. 

Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон U20 — Бразилия U20 1:4
22 апрел. Испания
Гол: Шерзод Эсанов.
Ўзбекистон U20 —  Боймуродов, Ашуров, Ўрозов, Абдураҳматов, Маҳамаджонов, Асқаров, Ортиқбоев, Эсанов, Файзуллаев, Абдураззоқов, Холдорхонов.
Захира: Кенжаев, Неманов, Аҳроров, Ўтамуродов, Пўлатов, Холмуродов, Мўминов, Султонов, Акрамов, Раҳматуллаев, Жўрабоев, Неъматжонов.