Юри Альберто - «Коринтианс» аъзоси!

Юри Альберто - «Коринтианс» аъзоси!

«Коринтианс» расмий сайти «Зенит» ҳужумчиси Юри Альбертонинг трансферини эълон қилди.

21 ёшли ҳужумчи Бразилия клубига 2023 йилнинг ўрталарига қадар ижара асосида ўтди. Альбертонинг Россия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Аввалроқ, ҳужумчини «Коринтианс»га ўтказиш бўйича келишув доирасида дарвозабон Иван Куарежма да Силва ва ярим ҳимоячи Густаво Мантуа «Зенит»га ўтиши маълум бўлганди. Альберто ўтган мавсумда «Зенит» сафида барча турнирларда 15та ўйин ўтказиб, 6та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.