«Юве» шикояти рад этилди

«Юве» шикояти рад этилди

Италия олий маъмурий суди «Ювентус»нинг Италия футбол федерацияси, Миланнинг «Интер»и ва Италия олимпия қўмитаси устидан берган шикоятини қаноатлантирмади.

ANSA хабарига кўра, Турин клуби 2005/06 йилги мавсумда жамоани чемпионлик унвонидан маҳрум қилиш ишига қарши чиқишга уринди. Манбага кўра, бу якуний қарор бўлиб, «Ювентус» бундан буён эътироз билдира олмайди. 2005/06 йилги мавсумда «Ювентус» келишилган ўйинларда иштирок этганликда айбланган эди. Кўриб чиқиш натижасида клуб чемпионликдан маҳрум этилди ва «В» серияга тушириб юборилди. Мавсумдаги ғалаба «Интер»га насиб этганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.