“Ювентус” ҳимоячиси учун мавсум тугади

“Ювентус” ҳимоячиси учун мавсум тугади

«Ювентус» 23 ёшли ҳимоячи тиззасининг хочсимон пайларидан жароҳат олганини маълум қилди. Ҳодиса Колумбия миллий жамоаси машғулотларида содир бўлган.

Кабал яқин кунларда операция қилинади. Журналист Ромео Агрестининг ёзишича, футболчи учун мавсум тугади. 

Хуан Турин клубига ёзда «Верона»дан қўшилганди. Ҳимоячи бу мавсумда А Серияда 7 та ўйин ўтказиб, битта сариқ карточка олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Юве»нинг бразилиялик ҳимоячиси Бремер ҳам хочсимон пайлар узилиши сабаб мавсум охиригача сафдан чиққанди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.