"Ювентус" Шкриньяр атрофидаги вазиятни кузатмоқда

"Ювентус" Шкриньяр атрофидаги вазиятни кузатмоқда

"Ювентус" жамоасининг ҳимоя чизиғига сезиларли таъсир кўрсатган Глейсон Бремер жароҳат олганидан сўнг туринликлар январдаги трансфер ойнаси очилиши билан таркибга қўшиб олиш мақсадида тажрибали ҳимоячи қидирмоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клуб спорт директори Кристиан Жунтоли бу борада Милан Шкриньярни асосий номзод сифатида кўрмоқда ва бу футболчи Тиаго Моттанинг тактик талабларига тўлиқ мос келади деб ҳисоблайди

 Ҳозирда парижликлар сафида тўп сураётган Шкриньяр француз клубининг ўйин услубига тўлиқ киришиб кетишга қийналмоқда. Италия футболига бегона бўлмаган 29 ёшли словакиялик ҳимоячи ўзининг аввалги даражасига қайта олса "Ювентус"да орқа чизиқ вакиллари орасида етакчилик қила олади. 

 Бироқ трансфер масаласида туринликлар айни дамда жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда ва катта трансфер харажатларини кўтара олмайди. Бу вазиятда Турин клуби учун ягона мақбул вариант – футболчини ПСЖдан  ижара шартномаси бўйича олиб келиш  ҳисобланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.