АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бор газетамизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида футболчилар билан уюштирилган интервюлар, матбуот анжуманлари ва ўйинлар атрофидаги воқеьликларни видео шаклида эьтиборингизга ҳавола қилиб келмоқдамиз
Яқинда газетанингYotube платформасидаги каналида устозимиз Муҳаммаджон (Муҳаммад Вали) ака ғояси асосида ишчи номи “Футбол гурунги” деб номланган янги лойиҳага қўл урилди. Унга кўра эндиликда футболчи ва мураббийлар билан уюштириладиган суҳбатлар янгича ёндашув асосида ташкил қилинади ва футбол кишилари билан дилдан суҳбат қуриш реьжа қилинган. Лойихамизнинг дастлабки меҳмони эса катта ва ўрта ёшдаги футболсевар мухлислар хотирасида ажойиб из қолдирган, шонли “Навбаҳор”нинг шарафли футболчиси бўлган чортоқлик Зафар Мусабоев бўлди.
- Зафар ака дастлаб болалик даврларингиз ва футболга қай тариқа кириб келганлигингиз ҳақида сўзлаб берсангиз? Биламизки, сизга миллионлар ўйининингг илк сир асрорларини ўргатган чортоқлик ягона футбол мураббийи Абдулло Жўрабоев бўлганлар. У киши ўзбек футболига ака-ука Ғофуровлар қолаверса Анвар ва Азам Ҳафизовлар, Обид Жўрабоев, Ғиёс Комилов, сингари ўзига яраша таниқли номларни кашф этиб берган мурабий саналадилар...
- Албатта. Футбол кириб келишимда ҳам айнан устозимиз раҳматли Абдулло акани ҳиссалари беқиёс бўлган. У киши саккиз ёшимизда Чортоқда спортга ихтисослашган интернат очилганлигини маълум қилганлар. Шундан сўнг чамаси ўн беш нафар болалар шу инсон қўл остиларида футболнинг илк сир асрорларини ўрганганмиз. Мен бирга кейинчалик таниқли футболчига айланган раҳматли Тоҳир Мадраҳимов ҳам шуғулланган.
- Зафар ака айтингчи, ўша даврда қарийиб ўн беш киши шуғулланишни бошлаганмиз деяпсиз. Кейинчалик бу сондаги тафовут аста секин ўсиб борган бўлиши табиий жараён. Аммо нима учун кўплаб ёшларни ўзига жалб қилиб футболга ошуфта қилган худуддан жуда кам таниқли ижрочилар етишиб чиққан? Демоқчимизки, қолганлар нима учун маълум даражага кўтарила олмади?
- Бу турли сабаларга боғлиқ. Баъзи бирлари бошқа спорт турларида ўзларини синаб кўришга қарор қилишган, яна бошқалари оилавий сабаб бўлиб футболдан узоқлашган. Айримлар эса ўзларидаги иштиёқ у даражада юқори бўлмаганидан, ўз устиларида тинимисиз ишлашмаган. Умуман олганда шу ва шу каби бошқа сабаблар туфайли профессионал футболга ўтиш босқичида кўплаб ёшлар бу спорт турини тарк этишган.
- Профессионал фаолиятингизнинг дастлабки босқичи “Соҳибкор”да бошланган. Ўша даврда “Навбаҳор”да ўйнаш имконияти ҳам бўлганми?
- Тўғриси у даврларда ўтиш босқичида кўпинча танлов ўзингизда бўлмасди. Сабаби, тахсил олаётган масканингиз сизни қаерга тавсия қилса профессионал фаолиятингизнинг дастлабки даврларини ўша ерда ўтказишга тўғри келарди. “Соҳибкор”га бориб қолишимнинг асосий сабабини қисқача қилиб тушунтирганда шу эди. Кейинчалик “Норин-Сувчи” жамоасида тўп сурдим ва шундан кейин “Навбаҳор” таклифига биноан она шаҳрим бош жамоаси таркибига бориб қўшилганман.
- Ўша даврларнинг энг қудратли жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”га бориб қўшилган дастлабки кунларингизни эслай оласизми?
- Албатта. Клубга илк бор таклиф этилганимизда жамоа мутассадилари билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин мен ва Тоҳир Мадраҳимов учун ўзимиз истиқомат қиладиган хонани кўрсатишган. Хонага кирсак ўзига ҳос салобатга эга бахайбат бир одам ухлаб ётган экан. Қараб билдикки, у одам ўша пайтдаги жамоа сардори Мустафо Байрамов экан. Биз у кишиниг ҳайбатидан қўрққанимиздан уйғонгунича жим шовқин қилмай ўтиргандик. (кулади). Кейинчалик ўзаро суҳбатларда маълум бўлдики Байрамов жуда кўнгилчан, юмшоқ табиат одам экан.
- Футболчилик фаолиятингизни жуда эрта яни айни кучга тўлган 27 ёшингизда якунлагансиз. Бунинг сабаби нимада эди?
- Қисқача қилиб айтганда асосий сабабларидан бири отам вафот этганлари бўлган. Жуда ҳам оғир даврлар эди. Кейинчалик эса яхши даромадга эга бизнес ғояси пайдо бўлган ва футболни тўхтатиб тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаганман.
- Сиз мана шу қисқа фаолиятингиз мобайнида беш марта хет-рик қайд этишга улгургансиз. Бу ҳозирги ҳужумчиларимиз фаолияти билан таққослаганда улар учун беш марта хет-рик қайд этиш орзудек гап. Ўзбек футболида қандай муаммолар бўй кўрсатяптики, бугунги кунда бизда тўпурар ҳужумчилар тақчиллиги кузатилмоқда?
- Очиғини айтганда бу масала ўзбек футболининг энг оғриқли нуқталаридан бири бўлиб турипти. Биласизми, авваллари бизда дарвозабон ва ҳужумчилар борасида умуман муаммо бўлмаган. Менимча, ҳозирги кунда футболчиларда ўзига бўлган талабчанлик ҳамда уларга тўғри йўналиш бера оладиган мураббийлар етишмаяпти.
- “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” клубларининг ОЧЛдаги ўйинларини кузатган бўлишингиз табиий. Жамоаларимиз ҳужумчиларининг ушбу босқичдаги харакатларини кўриб сизда қандай таассурот уйғонди?
- Ха, ўйинларни кўрдим. Ўйлайманки хар икки жамоамизда ҳам кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил бўлган ҳолда мағлубиятга учрашди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик масаласида эса жамоалар айни дамда тонусда эмаслигини келтириш мумкин. Эндигина мавсумга киришаётган жамоа билан ўз чемпионатида айни формага кириб олган жамоалар орасидаги тафовут сезилади барибир.
- “Навбаҳор”- “Ал-Иттиход” учрашувининг иккинчи бўлимида чарчоқ сабабли ўйиндан “тушиб” қолган наманганликлар ҳужумчиси Табатадзе борасида фикрингиз қандай. Уни вақтида захирага олинмагани жамоа бош мураббийи самвел Бабаяннинг хатоси эмасмикин?
- Биласизми, футболда баъзан шунақа холатлар учрайдики, футболчи чарчаб қолган вазиятларда ҳам ирода намоиш этиб қолганлардан кучлироқ ўйин кўрсатиб юбориши мумкин. Балки, жамоа мураббийлари Табатадзедан ирода кўрсатишини кутишгандир. Эхтимол, учрашув асосий вақтини дуранг билан якунлаб танаффус чоғида футболчилар холидан яхшироқ хабардор бўлиб кейин захира кучларини ишга солишни режа қилишгандир. Буниси бизга қоронғу. Бу нарса вазиятга қай томондан қарашга боғлиқ.
- Афсуски, миллионлар ўйинида энг кенг мухокама қилинадиган ва энг ёқимсиз ҳолат келишилган ўйинлар саналади. Табийки, сиз фаолият юритиб борган даврларда ҳам келишилган ўйинлар қулоққа чалиниб турган. Шахсан ўзингиз хам шундай ўйинларга гувоҳ бўлганмисиз? Ўзи умуман бу каби “ўйинлар” қандай ташкиллаштирилади.
- Тан оламан, мен фаолият олиб борган пайтларда ҳам келишилган ўйинлар ташкил қилинган. Лекин унинг қандай ташкил қилиниши тўғрисида аниқ бир нарса дея олмайман.
- Футболдаги ғалаба ва мағлубиятдан кейин кўпроқ кимларнинг ҳузурига ошиқардингиз?
- Агарда ғалаба қозонсак буни нишонлаш учун жамоадошларим билан бирга овқатланишга борардик. Мағлубиятга учрайдиган бўлсак, ҳеч кимнинг кўзига кўринмай уйга равона бўлинарди ва икки уч кун мухлислардан яшириниб юришга тўғри келарди (кулади).
- Ўз даврида миллий терма жамоамиз таркибида ҳам икки марта майдонга тушгансиз. Шулардан бири Тожикистонга қарши кечган ва сиз гол урган эдингиз. Умуман олганда Тожикистон билан боғлиқ ўша машҳур икки ўйин ёдингиздами?
- Ха албатта. Биринчи учрашувда сафарда 4-0 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Жавоб учрашуви Тошкентда ўтказилиши керак эди. Биз базада истиқомат қилардик ва ўйинга бир кун қолганда терма жамоамиз рахбарлари олдига юқори лавозимда ишлайдиган амалдорлар бирин-кетин келиб кетишарди ва биз тушундикки эртаси куни ўйинни қандай қилиб бўлса ҳам ютиб кейинги босқичга чиқишимиз керак эди. ўйин кўнгилдагидек кечди ва биз асосий вақтда 4-0 ҳисобида ғалаба қозондик. Қўшимча вақтлар белгиланганда мен дарвоза ортида чигалёзди машқларни бажараётган эдим беҳосдан мураббийлар мени чақира бошлашди аввалига ишонмадим. Чунки у ерда майдонга тушиши мумкин бўлган катта номдаги ҳужумчилар ҳам бор эди. Мураббийлардан “менми” деган ишорамга “ҳа сен” деб жавоб олгач уларни олдига бориб керакли кўрсатмаларни олдим ҳамда майдонга тушгач гол урдим. У даврларда “олтин гол” қоидаси амалда эди ва қўшимча бўлимларда ким биринчи бўлиб гол урса ғалабани ўша жамоага бериб ўйин тўхтатиларди.
- Йигирманчи асрнинг 90-йиллардаги футболчиларимиз билан терма жамоамизнинг бугунги таркибини солиштириб қандай хулосалар айтишингиз мумкин?
- Йўқ, солиштириш нотўғри бўлади деб ўйлайман. Чунки, ўша давр у футболчиларники эди, ҳозиргиси ҳозиргиларники. Демоқчиманки, хар бир даврни ўз футболи ва футболчилари бўлади. Масалан, Пелени даврини олайлик у даврда худди Пеледан бошқа футболчилар майдонда тўп тепишни билмайдиганга ўхшарди. Кейин эса Марадона чиқди. Унинг даврида Марадонадан бошқалар худди майдонда пиёда юрганга ўхшарди. Ҳозир бу иккиси ўша даврдаги футболни намоиш этса Роналду ва Месси каби чўққига чиқа олардими йўқми? Кўряпсизми, футболда олдингиси ва ҳозиргисини солиштириш имконсиз нарса.
***
ЗАФАР МУСАБОЕВ, 48 ёшда
15 октябрь 1975 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган.
"Соҳибкор" (1991 йил), "Сувчи" (Ҳаққулобод, 1993), "Навбаҳор" (1994-1999 йилларда, 85 та ўйин 38 гол), "Андижон" (1999-2003, 88 та ўйин (32 гол) жамоаларида ўйнаган.
Олий лигада жами 173 учрашувда 70 та гол (шундан 5 марта "хэт-трик"га эришган) уришга сазовор бўлган.
Олимпия терма жамоаси (U23) (1995 йил, 1 (1), Ўзбекистон миллий терма жамоаси (1996, 2 (1) таркибида ҳам тўп сурган.
Ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони(1996), Ўзбекистон чемпионати бронза медали( 1994, 1995, 1997, 1998 йилларда), Ўзбекистон кубоги эгаси ( 1995, 1998).
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789