Жамолга таҳдид қилишди...

Жамолга таҳдид қилишди...

«Ньюкасл» жамоаси ҳимоячиси Жамол Ласселлс номаълум шахслар томонидан ҳужумга учради.

Daily Mail нашрининг ёзишича, нохуш воқеа 19 августдан 20 августга ўтар кечаси Ньюкасл шаҳрида содир бўлган. Футболчи 19 ёшли укаси билан тунги клубда дам олган. Клубдан чиқишда номаълум шахс Жамолнинг укасини урган. Лэселлс жанжалга аралашиб, ҳужум қилган шахсни турткилаган. Воқеа жойида бўлган 7-8 нафар номаълум шахс, футболчига ташланиб, уни отиб ташлаш билан таҳдид қилган. Айни пайтда иш полиция назоратига ўтган. Лэселлс 2014 йилнинг ёзидан бери «Ньюкасл»да ўйнаб келмоқда. 2016 йилдан буён тажрибали футболчи жамоа сардори ҳисобланади. У «Ньюкасл» сафида жами 225та ўйинда майдонга тушган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.