КЖЧ: Кутилганидек, «Реал» «Ал Аҳли»ни йирик мағлубиятга учратди ва ...

КЖЧ: Кутилганидек, «Реал» «Ал Аҳли»ни йирик мағлубиятга учратди ва ...

Хабарингиз бор, кеча оқшомда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи яримфинал баҳси бўлиб ўтди.

Европа ЧЛнинг ғолиби «Реал» Африка Чемпионлар Лигаси финалчиси «Ал Аҳли»ни кутилганидек осонликча  йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Айтганча Лукеа Модрич пенальтидан фойдалана олганида ўйиндаги ҳисоб янада йирик лашган бўларди.

Энди Мадрид клуби соврин учун Осиёнинг энг кучли жамоаси Саудия пойтахти Ар-Риёднинг «Ал Ҳилол»ига қарши майдонга тушади. Беллашув 11 феврал куни ўтказилади. Шу куни 3-ўрин учун «Ал Аҳли» «Фламенго» билан ўйнайди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яримфинал
АЛ АҲЛИ (Миср) — РЕАЛ (Испания) 1:4
8 феврал, «Мулая Абдулла»
Голлар: Маълул (65, пенальти) — Винисиус (42), Вальверде (46), Родриго (90+2), Аррибас (90+8).
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Модрич (87).
Ал Аҳли – Аш Шенави, Ҳани, Метуали, Абдулмонем, Маълуль, Аш Шаҳат (Муҳаммад, 75), Радван, Ас Сулайя, Кафша (Қаҳраба, 88), Дьенг (Фатҳи, 61), Шариф (Тау, 61).
Реал – Лунин, Начо, Алаба, Рюдигер, Камавинга, Модрич (Одриосола, 90+5), Кроос (Себальос, 77), Тчуамени, Вальверде, Винисиус (Аррибас, 90+8), Родриго (Мариано, 90+5).
Огоҳлантиришлар: Абдулмонем (85), Тчуамени (85).