Фарғонага дахлдор олимпиячиларга яна 50 млн сўмдан мукофот берилди...

Фарғонага дахлдор олимпиячиларга яна 50 млн сўмдан мукофот берилди...

Фарғона вилояти ҳокими Ўзбекистон олимпия жамоасининг 6 нафар аъзосини пул мукофоти билан тақдирлади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон олимпия жамоаси сафида Қатарда ўтган Осиё кубоги U23 турнирида муваффақиятли иштирок этиб, жамоамизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшган фарғоналик футболчилар ҳамда «Нефтчи» аъзолари билан учрашди.
Фарғона вилояти ҳокимияти ахборот хизмати хабарига кўра, Хайрулло Бозоров Фарғонада туғилиб ўсган футболчилар – дарвозабон Ҳамидулло Абдунабиев (Марғилон, “Олимпик”), ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев (Риштон, “Пахтакор”), яримҳимоячи Диёр Холматов (Марғилон, “Пахтакор”), ҳужумчи Отабек Жўрақўзиев (Данғара, “Олимпик”), шунингдек, “Нефтчи” жамоаси аъзолари – Жасур Жалолиддинов ҳамда Ҳусайн Норчаевга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда 50 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирлаган.
Аввалроқ, Париж-2024га йўлланма олган ҳар бир футболчи ЎФА томонидан 30 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирлангани хабар қилинган эди.