«Биринчи» - бош белги!
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
Ниҳоясига яқинлашиб бораётган ОК-2023 турнирининг 1/8 финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушган Саудия Арабистони терма жамоаси ҳимоячиси Али ал Булайҳий Сон Хюн Миннинг жиғига тегди
Кореялик афсона ал Булайҳийнинг нафратига дуч келган ягона футболчи эмас. Ўтган йили Лионель Месси, Криштиану Роналду, Роберт Левандовскиларни Али ўзининг «нордон» муомаласи билан сийлаганди.
Марҳамат, жангари ҳимоячининг кескин ҳаракатлари билан танишинг.
** Али ал Булайҳий ЖЧ-2022 турнирининг гуруҳ босқичи доирасидаги Аргентина терма жамоасига қарши беллашувда футбол жамоатчилиги эътиборини тортди. Ўшанда ҳимоячи Мессини зарарсизлантириш вазифасини ўз зиммасига олганди. Саудияликлар 2-голни уришганидан кейин Али икки марта Леонинг белига кафти билан урди ва қичқирди: «Менга қара!». Ҳайрон бўлган Месси рақибини тинглади ва жилмайган ҳолда ундан узоқлашди. «Ўшанда мен унинг жамоаси ғалаба қозона олмаслигини айтдим», - деганди ал Булайҳий ўйиндан кейин.
Кейинчалик саудиялик футболчи SBC вакилига берган интервьюсида бошқача маълумот берди: «Қулоқ сол, бизга қарши 3-4 марта ўйнаган тақдирингда ҳам, ҳурмат билан муомала қилмасанг, ғалабага эриша олмайсан, дедим. Кейин бизга яқинлашаётган Гомес ва Ди Марияни кўргач, ундан узоқлашдим».
Якунда Саудия Арабистони терма жамоаси гуруҳда қолиб кетди, Аргентина эса яна бир карра жаҳон чемпиони бўлди. «ПСЖ» билан саудиялик юлдузлар ўртасидаги ўртоқлик учрашувида икки «қадрдон» футболчи яна ўзаро дуч келишди. Ал Булайҳининг қўпол феъл-атворига ҳатто ўта вазмин табиатли Килиан Мбаппе ҳам дош бера олмади ва енгилгина туртиш билан Месси томон бақираётган саудиялик ҳимоячини тартибга чақириб қўйди.
** Ўша мундиалда саудиялик ҳимоячи Роберт Левандовскига қарши майдонга тушди ва унга ҳам зўравонларга хос табиатини намойиш этди: «Унга уқувсиз ҳужумчи эканлигини, Лукаку ундан савиялироқ эканлигини айтдим». Польшалик ҳужумчи рақибининг бемаъни қилиғига ҳакамнинг эътиборини жалб этди. Ўша ўйинда Левандовски саудияликлар дарвозасини ишғол этди, Польша 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ал Булайҳий эса Мексика терма жамоасига қарши беллашувнинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
** Криштиану Роналду билан Али ал Булайҳийнинг йўллари ўтган йил августида, араб давлатлари чемпионлари Кубоги турнирининг ҳал қилувчи беллашувида ўзаро туташди. «Ал-Ҳилол» шарафини ҳимоя қилаётган Абу-Булайҳий ерда ётган Роналдуга дўқ урди, қўлларини кўтариб, таҳдид қилди, туртиб қўйди. Бунга жавобан Криштиану терга ботган белини қўли билан артиб Алининг юзига суртгач, янада дарғазаб бўлиб қолди. Охир-оқибат, айнан Криштианунинг дубли «Ал-Наср»га ғалаба келтирди. Тўғри, декабрь ойида «Ал-Ҳилол» чемпионат доирасида рақибини йирик (3:0) ҳисобда таслим этиш билан ўч олган бўлсада, тортишув давом этди. «Ал-Ҳилол»нинг голидан кейин ал Булайҳий нима учундир майдон марказига ўтириб олди ва Роналдунинг тўпни ўйинга киритишига халал бера бошлади. Кейин рақиб жамоа мухлисларига ғаламислик қилгани учун майдондан четлатилди.
** Навбатдаги «томоша» - яна Осиё Кубогидаги Жанубий Кореяга қарши беллашув. Нимчорак финал баҳсини 1:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилаётган саудлар қўшимча вақтнинг 9-дақиқасида тиришқоқ кореяликларнинг аниқ зарбаси олдида ожиз қолдилар ва овер-таймларда тўп суришга мажбур бўлдилар. Айнан шу паллада ал Булайҳий ўз «ҳунари»ни бошлади: тўппа-тўғри Сон Хюн Минга яқинлашиб, уни туртди, кейин сочидан тортиб қўйди. Сон эса дўстона жилмайиб қўя қолди, ўйиндан кейин рақиблар хотиржам суҳбатлашишди. Тўқнашувдан қаноат ҳосил қилмаган саудиялик жангари Хван Хи Чханга тегажаклик қила бошлади. Бироқ Хван ҳам пинагини бузмай, ўзини хотиржам тутди. Шундан кейин ал Булайҳий рақиб жамоа дарвозабонига босим ўтказишга уринди - бурчак зарбаси амалга ошириладиган пайтда унинг олдига туриб олди. Чжо Хён Ву эса Алини туртиб, ўз ҳудудидан чиқармоқчи бўлди. Якунда тўп улар турган ергача етиб келмади. Анъанага биноан, ал Булайҳий «даҳанаки жанглар»да рақибларидан устун келган бўлсада, майдондаги баҳсларда мағлуб бўлди. Жумладан, Чжо 2та ўйиндан кейинги пенальтини бартараф этиб, жамоадошларига чорак финал эшикларини очди, Али эса саудияликлар билан уйга қайтишга мажбур бўлди.
Мазкур компанияга Неймар етишмаяпти. Лекин бразилиялик ҳужумчи бундай имкониятга эга эмас: у ал Булайҳийнинг жамоадоши. Энди ҳимоячи «Ал-Ҳилол»га қайтади ва яна Роналду билан учрашиш имкониятига эга. Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да Алининг жамоаси «Ал-Наср» билан ўртоқлик учрашувида куч синашади.
Али ал Булайҳий - «Ал-Ҳилол» таркибида 7-мавсумини ўтказаётган 34 ёшли марказий ҳимоячи. У барча турнирлар бўйича ҳисоблаганда 200дан кўпроқ учрашувларда майдонга тушган. Осиё миқёсида олганда, анчайин совриндор футболчи - Саудиянинг 4 карра чемпиони, 2та Кубок ва Суперкубок соҳиби, ОЧЛнинг 2 карра ғолиби.
2018 йилда ал Булайҳий Россия мундиалига келган, лекин Артём Зюба билан мулоқот қилиш унга насиб этмаганди. Сабаби, старт беллашувида у майдонга тушмаган. Шунингдек, охирги ўйинда ҳам захирада қолгани боис, Муҳаммад Салоҳ билан ҳам учрашмаган. Лекин Саудия Луис Суарес ва Эдинсон Каванининг Уругвайига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганида, Али таркибда эди. Хуллас, Суарес ал Булайҳий билан Месси ва Роналдудан аввалроқ танишганди. Уругвайга қарши ўйин ҳақида Али шундай деганди: «Ўша учрашувдан кейин мен ҳатто 3 нафар Мессига қарши баҳсда ҳам қўрқмайдиган бўлиб қолдим. Ҳа, у афсона, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам биз 11га 11 тўп сурамиз».
Ўтган йили Мессининг «Ал-Ҳилол»га ўтиши хусусида гап-сўзлар авжига чиққанида, жангари ҳимоячи шундай ҳазиллашганди: «Мен унинг «5-рақамли футболчи билан ўйнашни истамайман» дейишидан қўрқаман. Келадими-йўқми, бунисини билмайман».
Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
ЖЧ-1994да 6тадан гол урган Христо Стоичков ва Олег Саленко турнирнинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритишганди.
Мана ниҳоят узоқ кутилган Суперлига-2024 нинг "эшик"лари ёпилди
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789