Заньоло асосий жамоадан ҳайдалди

Заньоло асосий жамоадан ҳайдалди

Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, «Рома» ҳужумчи Николо Заньолони асосий таркибдан четлаштиришга қарор қилди.

Бунга футболчининг сўнгги пайтларда қониқарсиз ҳаракати сабаб бўлди - Заньоло машғулотларни ўтказиб юборди, шунингдек, «Борнмут»га ўтишдан бош тортди. Яқин кунларда Николога нисбатан ҳам қўшимча интизомий чоралар кўрилади. Агар «Рома» келаси ёзда «Борнмут» таклиф қилган суммага тенг таклиф тушса, Заньоло сотиб юборади. Бундай таклифлар бўлмаган тақдирда у Рим клубида қолади, лекин асосий жамоада ўйнай олмайди. Аввалроқ унга «Лидс» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.