«Рим клубида менга берилган ваъдаларнинг бажарилмагани ҳақида соатлаб гапиришим мумкин. Жамоани тарк этмоқчи бўлганимда, мураббий мени захирага ўтқазиб қўйди. Мухлислар эса мени сотқинга чиқариб қўйишди. «Борнмут» таклифини қабул қилмаганим учун мен жуда катта муаммолар ичида қолдим. Барчаси шундай тугаганидан афсусдаман. Рим менга кўп нарса берганди. Римдаги деярли барча жамоадошларимдан кўнглим қолди, улардан хафа эмасман десам ёлғон бўлади. Уларни номма-ном эсламайман, аммо биз ака-укамиз деб юрган аксарият жамоадошларим, жамоани тарк этмасимдан олдин мен билан ҳаттоки саломлашишни ҳам исташмади», - дейди Заньоло La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда. Маълумот учун, Заньоло қишда Рим клубини тарк этиб, Истанбул жамоаси билан 2027 йилга қадар шартнома имзолаганди.