Ўзбекистон – Япония ўйинига ўзбекистонлик мухлислар киритилмайди, аммо 500 нафар японияликларга рухсат....

Ўзбекистон – Япония ўйинига ўзбекистонлик мухлислар киритилмайди, аммо 500 нафар японияликларга рухсат....

Осиё кубоги U-23 чоракфинали доирасидаги Ўзбекистон – Ироқ (2:2, пен – 3:2)  учрашувида  юз берган  воқеалар  бўйича  ОФК қарори ва жазо-чораларини эълон қилди.

ОФК расмий сайти хабарига кўраОФК тартиб-интизом қўмитаси  Ўзбекистон олимпия жамоаси иштирокидаги  битта ўйин  маҳаллий томошабинларсиз ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилганУнга кўраОсиё кубоги U23 яримфинали доирасидаги Ўзбекистон – Япония баҳсига ўзбекистонлик томошабинлар киритилмайдиЯпониялик 500 нафар мухлис эса стадионга кириши мумкин бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон – Ироқ учрашувида стадионда хавфсизлик етарлича таъминланмагани ва ОФК талаблари бажарилмагани сабабли ЎФА 50 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади.

Абдувоҳид Неъматов эса 3 ўйинга дисквалификация қилиниб, 500 доллар жарима тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги U23 яримфинали доирасидаги Ўзбекистон – Япония учрашуви, 15 июнь куни соат 21:00да «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон – Ироқ олимпия жамоалари ўртасидаги учрашувда саудия арабистонилик бош ҳакам мезбон жамоа дарвозабони Абдувоҳид Неъматовни майдондан четлатиб, VAR орқали пенальти белгилагач, стадиондаги томошабинлар томонидан майдон томон турли буюмлар улоқтирилиши, оқибатда ўйин бир неча дақиқага тўхтаб қолгани юзасидан ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига танбеҳ бериб, тушунтириш хати сўрагани ҳақида хабар берган эдик.
***
Тошкентда ўтказилган футбол ўйинида стадионга тош отганларнинг 16 нафари қамалди. Жами 47 киши қўлга олинган бўлиб, уларнинг 28 нафарига нисбатан суриштирув давом этмоқда