Жезус жароҳат олган

Жезус жароҳат олган

Чоршанба оқшомида «Арсенал» ва «Монако» ўртоқлик мақомидаги Эмирейтс кубоги доирасида тўқнаш келди (1:1, пен. бўйича - 5:4).

Ўйинни Лондон жамоаси ҳужумчиси Габриэль Жезус ўтказиб юборди. «Канонирлар» клуби сайти саҳифаларида бразилиялик футболчининг тиззасида муаммо борлиги айтилмоқда. Яқин орада 26 ёшли Жезус тиббий кўрикдан ўтади. Габриэль Жезус ўтган ёздан бери «Арсенал»да ўйнамоқда. Бразилиялик футболчи жамоа сафида 33та расмий ўйин ўтказиб, 11та гол урган ва 8та голли узатмани шерикларига етказиб берган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.