АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
23 июнь куни 50 ёшлик юбилейини нишонлаган бетакрор Зайниддин Зидан ҳафта давомида кўплаб спорт нашрлари муқовасини «эгаллади».
Жумладан, L’Equipe ҳам бош саҳифасини юбиляр сурати билан безади ва ундан эксклюзив интервью олди. Қизиқарли суҳбат! Зеро, буюк Зизу суҳбат жараёнида футболдаги шонли йўлини эсга олди, шунингдек, мураббийлик фаолиятига боғлиқ кейинги режаларига ҳам тўхталди.
«ПСЖ»да ишлаш варианти
- Ҳеч қачон - бу иборани айниқса, мураббий сира ишлатмаслиги керак. Футболчилик даврида ҳар қандай клубни бемалол танлаш мумкин. Лекин мураббийликда бошқача. Ўз мисолимда айтсам, ҳозир мен боришим мумкин бўлган 50талаб клуб йўқ. Атиги 1-2та реал вариант бор. Агар клуб футболига қайтсам, фақат ғалабани кўзлайман, албатта. Қисқаси, камтарликни унутмаган ҳолда айтаман: тўғри келган клубга боролмайман.
«МЮ»да ишлаш варианти
- Инглиз тилида бемалол гапираман, лекин мукаммал билмайман. Тўғри, айрим мураббийлар тил билмасдан ҳам ишлашади. Лекин мен бундай қилолмайман, фалсафам бошқача. Дейлик, ғалаба қозониш учун машғулотларда кўплаб жиҳатларни обдон тушунтириш, футболчилар билан тўлиқ алоқада бўлиш талаб этилади. Тилни мукаммал билмасангиз, бунинг иложи йўқ. Умуман, қайси йўл ғалаба сари олиб боришини унутмаслик керак.
Келажак режалари
- Албатта, мураббийлик фаолиятини тиклаш ниятидаман. Қолаверса, нега энди шахсан ўзим бирор лойиҳани мустақил бошқармаслигим керак?
Франция термасида ишлаш варианти
- Яширмайман, миллий жамоани бошқариш - ғурур уйғотадиган иш-орзу. Умид қиламанки, кун келиб, бунга эришаман. Қачон? Билмайман, чунки ҳаммаси фақат ўзимга боғлиқ эмас. Билганим шуки, терма жамоадаги фаолиятим ҳали якунланган эмас. Франция термасига устозлик қилиш мен учун ажойиб имконият бўларди.
ЧЛдаги кетма-кет ғалабалар
- Баралла айта оламан: ЧЛда ҳеч қачон омад туфайлигина ғалаба қозонолмай-cиз. Қаторасига 3 марта ғолиб чиқиш эса... Бу чиндан ҳам, сеҳрли, ақлга сиғмас натижа. Ўша мавсумлар ишга боримни бердим, муҳими, футболчилар ҳам ғояларимга тўлиқ ишонишди. Ўз навбатида, уларнинг салоҳиятларига заррача шубҳаланмадим. Якунда серияли ғалабалардан ортиқча ҳайрон ҳам бўлмадим. Чунки тахтга кўтарилиш учун бор қувват-салоҳиятимни бердим.
Энг яхши финал
- «Ювентус»га қарши кечган финал ва ғалаба алоҳида аҳамият касб этади. Шахсан ўзим учун шундай. Биринчидан, футболчи сифатида «Юве»да ўйнагандим. Иккинчидан, унинг сафида ЧЛда ғалаба нашидасини суриш насиб этган эмасди.
Танаффус вақтига ёндашув
- Кийиниш хонасида футболчиларни тинч қўйиш керак. Чунончи, улар танаффусда шунчаки, бироз тин олишга эҳтиёж сезишади. Қолаверса, 15 дақиқалик суҳбат мутлақо фойдасиз. Бу вақтда футболчиларга зарур маълумотларни сифатли етказиш мумкин эмас.
Юлдузлар билан ишлаш
- Номдор футболчилар билан бир хил нарсаларни бошдан ўтказганим катта ёрдам беради. Сиз юлдузлар билан ишлашда зинҳор улардан юқори туришга интилмаслигингиз керак. Яна уларни ғазаблантириш яхши оқибатларга олиб келмайди. Хайриятки, бу масалада қандайдир «мен»га эга эмасман. Умуман, бошқалардан устун бўлишни истаган футболчилар ва мураббийлар билан боғлиқ салбий ҳолатларни кўп кўрганман. Булардан тегишли хулосалар ҳам чиқарганман, албатта.
«Реал» билан муносабати
- Имкон топишим билан «Бернабеу»га бораман, у ерда алоҳида ўриндиққа эгаман. Фарзандларим ва дўстларим ҳам ўйинларни бевосита стадионда кузатишга мойиллар. Мисол учун, «Реал» ва «Ливерпуль» ўртасидаги охирги финални ҳам «Стад де Франс»да томоша қилдим.
Карим Бензема феномени
- Ҳаётда туғишган укам йўқ, Карим эса мен учун укадан ҳам қадрли. Мунтазам алоқадамиз. Унинг натижаларидан сира ҳайратланмайман. Чунки катта ишлар уддасидан чиқишини яхши биламан. Умуман, Карим «Мадрид»да ҳамиша энг яхшилар қаторида бўлган. Бу йил «Олтин тўп»ни қўлга киритадими? Унинг номзодини бутун дунё ёқлайди, менимча.
Салфетка воқеаси
- Монакодаги гала-оқшом, кечки овқат, катта стол атрофида ўтирибмиз. Флорентино Перес бирдан менга қаради ва оддий салфетка узатди. Қарасам, ёзуви бор экан: «Ўтмоқчимисан?» Шунда ўша салфетканинг ўзига жавоб ёздим: Yes. Перес ҳалигача мендан нега айнан инглизчада жавоб ёзганимни сўрайди. Тўғриси, буни ўзим ҳам билмайман.
«Реал»нинг 5-рақамли формаси
- Флорентино «Реал»да фақат «5» рақами бўш эканлигини айтганида, бунда қандайдир муаммо йўқлигини билдиргандим. Мана, бу рақам энди мен учун жуда қадрли бўлиб қолди, кўп нарсалардан гувоҳлик беради. Дейлик, «Ювентус»да ҳам, «Мадрид»да ҳам 5 йил ўйнадим, «Реал»нинг ЧЛдаги 5та зафарида иштирок этдим.... Сизга айтсам, меҳмонхонага кириб, 5-қаватга ўрнашсам, фақат ғалаба қозонамиз.
50 ёшдан кейинги ҳаёт
- Ҳаёт давом этмоқда. Ҳали ҳам боламан, фақат каттароқ. Дунёда ўзим ёқтирган ҳаммасидан борича завқланишни хоҳлайман. Истаган ишига қўл урадиган, ўзи хоҳлаган қадамни босадиганлар тоифасиданман. Табиатан барчасини чин юракдан бажаришга одатланганман. Шунинг учундир кўпинча ишларим юришади. Умумий ҳолатим жуда муҳим, бунга жиддий қарайман. Сайрга чиқишни ёқтираман, мунтазам теннис билан шуғулланаман. Булар - ҳаётимнинг бир қисми. Турмуш ўртоғимда ҳам худди шундай. Биз ҳаётга бир хил қараймиз...
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789