Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Андижон» Суперлига 7-турида «Металлург»ни сира аягани йўқ - 5:0.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида мутлақо ҳақли равишда албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай эътироф этилди. Катта салоҳият ва тажрибага эга легионер чемпионатимизда қачондир голлари ҳисобини очиши керак эди. Қарангки, «Андижон»га катта умидлар билан жалб этилган футболчи голлар йиғишни чиройли ҳолатда бошлади. Хўш, Хебайда Суперлига ўйинларидан қандай таассуротлар шаклланмоқда? «Андижон» матбуот хизмати «Металлург»га қарши ўйиндаги «хет-трик» муносабати билан албаниялик футболчини интервьюга чорлаб, шу хусусда суҳбатлашди.
- Рубин, аввало, чиройли ғалаба ва «хет-трик» билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Ниҳоят, яна голлар ура бошлаганимиздан хурсандман. Муҳими, рақибга чинакам хавф туғдиришга киришганимиз ҳам қувонтирди. Ўйлайманки, энди кейинги баҳсларда шиддатни янада оширамиз. Зеро, шу руҳда давом этишимиз керак.
- Ўзбекистон чемпионатидаги голларингиз ҳисобини очиш баробарида «хет-трик»ка эришдингиз. 3та гол уришни ўйлаганмидингиз?
- Табиийки, жамоа учун имкон қадар кўпроқ гол уришим керак. Ҳар доим, ҳар бир учрашувда эффект келтиришни истайман. Умид қиламанки, кейинги баҳсларда ҳам ўз голларим билан жамоага ёрдам бериб, ғалабаларимизга ҳисса қўшишда давом этаман.
- Қизиқ, жамоа йирик ҳисобли ғалабага қандай мотивация олди?
- Ҳаммаси мураббий кўрсатмаларига боғлиқ. Рақибнинг ўйин услубидан келиб чиқиб, тактик юриш қилинди. Мураббийлар штаби бироз юқорироқдан ўйнаш ва кўпроқ прессинг қўллашни тайинлади. Натижа бу услуб иш берганини кўрсатмоқда. Ўзи бизда яхшигина жамоа йиғилган. Ишонаманки, бу йигитлар билан ҳали кўплаб яхши ўйинлар ўтказамиз, муносиб натижага эришамиз.
- Айтингчи, ўша куни «Андижон» ҳар жиҳатдан кучли ўйин кўрсатдими ёки рақиб ўз даражасида эмасди?
- Ўйинни 3та тезкор гол билан бошладик. Менимча, бу ҳолат рақибни тушкун кайфиятга солиб қўйди. Лекин жамоамиз чиндан ҳам фаол ўйин намойиш этганини айтишим керак. Ҳар ҳолда, рақиб ҳеч қандай мушкулот туғдиролмади.
- Умуман, бундай йирик ҳисобни қандай таърифлаган бўлардингиз?
- Албатта, бу жамоамиз учун муҳим ғалаба. Лекин янада фаоллашиш талаб этилади. 5:0 ҳисоби бизга кучли туртки бериши керак. Энди шу суръатни ушлаб қолиш жуда муҳим.
- Якунда ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилдингиз. Бу танловга қўшиласизми?
- Футболда шундай, қачонки голлар урсанг, энг яхшисисан! Албатта, «хет-трик»дан хурсандман. Лекин очиғи, 1та ўйинда 3та гол ургандан кўра, 3та баҳсда биттадан гол билан жамоа натижасига ҳисса қўшишни афзал кўрардим. Менимча, шундай ҳолатда жамоага ёрдамим кўпроқ тегади. Бу сафар рақиб дарвозасини 3 бора ишғол қилдим, кейинги баҳсларда ҳам майдондан қуруқ чиқмасликка ҳаракат қиламан.
- Чемпионатимизга тўлиқ мослашиб улгургандирсиз...
- Ҳа, ўйлайманки, мослашиш жараёни ортда қолди. Ҳар ҳолда, йигитлар билан яхши алоқа ўрнатиб олдим. Лекин ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, ўйинимни яхшилаб боришим керак. Қайтараман, «Андижон» яхши таркибга эга ва бундан ҳам кучлироқ футбол кўрсата оламиз.
- Андижонлик мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратдилар. Бу сизга ҳам ёқдими?
- Албатта. Мухлислик борасида ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Жамоани ҳамиша шундай ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашяпти ва бу йигитларга катта далда бўляпти, албатта. Ўз навбатида, мухлисларимизга миннатдорчилик изҳор этаман. Умид қиламанки, келгусида улар янада кўпроқ бўлиб, бизни олқишлашда давом этадилар. Чунки жамоа мухлислар яратган муҳитдан қўшимча қувват олади. Кейинги ўйинларда ҳам худди шундай чиройли муҳитда ўйнашдан умидворман.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789