"Албатта, бош мураббий бўлишни хоҳлайман. "Юнайтед"га ёрдамчи мураббий сифатида келишимдан олдинроқ бу ҳақда ўйлаб кўрганман. Бу борада менда етарлича амбициялар бор эди. Шу сабабли клуб билан икки йиллик шартнома имзолаганман.
Сўнгги уч ой ичида футболчилар билан кўп вақтимни ўтказдим ва уларнинг футболчи ва инсон сифатидаги шахсиятини билиб олдим. Уларга қандай ёрдам бериш, ривожлантириш йўлларини биламан. Айнан шундай ҳолат менга қаттиқ ёрдам берди. Футболчилар билан биргаликда нималаргадир эришишни истайман ва бу боғлиқлик мени яхши қўллаб-қувватламоқда.
Умид қиламанки, келажагимни қуриш иштиёқи кучлилик қилади. Ҳозирча икки мавсум давомида ёрдамчи мураббий сифатидаги қароримни қўллаб-қувватлайман.
Бу тўрт ўйин менинг ҳеч қандай ҳиссиётларимни ўлдиргани йўқ. Вақтинчалик мураббийликдан кейинги мақсадимни айтганман", - деди ван Нистелрой.