«Реал» маблағ топди...

«Реал» маблағ топди...

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа йиғинларидан четлатилганидан кейин Париждан кетиши аниқ бўлиб қолди.

Парижликлар агар футболчи шартномани узайтирмаса ёки бошқа клубга ўтишдан бош тортса, уни бир йил ўйнатмасликка тайёр эканини кўрсатиб қўйди. Айни пайтда, 24 ёшли ҳужумчини «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Челси» ва «Ал-Ҳилол» ўз сафига чорламоқда. Вазият жиддийлашиб кетгач, «Реал» ҳам трансфер учун ҳаракатни бошлади. Аввалига, Килиан Мбаппени келаси йили эркин агент сифатида қўлга киритиш илинжида масалага аралашмай турган мадридликлар энди ўйинчи қўлдан чиқиб кетмаслиги учун савдога қўшилишга мажбур бўлмоқда. Madrid Xtra нашрининг ёзишича, «қироллик клуби» бу трансферга етадиган маблағ жамғариб қўйган. Мадридликлар Мбаппе трансферини август ойининг бошида амалга оширмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.