Файзуллаев «Бавария», чемпионлик ва рўза ҳақида

Файзуллаев «Бавария», чемпионлик ва рўза ҳақида

Аббос Файзуллаев РПЛ 23-туридан ўрин олган ЦСКА - «Факел» ўйини (4:1)даги голи ва креатив ҳаракатлари билан мутахассислар-мухлислар эътиборини яна ўзи томон бурди бирдан

 Дейлик, ҳамюртимиз тур рамзий терма жамоасига киритилди «МАТЧ ПРЕМЬЕР» томонидан. Алоҳида айтиш керак, ЦСКА ўйинларига ўзгача чирой бағишлаётган Ўзбекистон миллий жамоаси умиди шу билан нақ 5-марта тур рамзий жамоаcидан жой олди. Хуллас, Россия ОАВ вакиллари Аббос Файзуллаевни яна бир бора эътироф этган ҳолда, унинг жорий мавсумга қатарилган вазифалари қандайлигига қизиқишди.

- Аббос, ҳозирда сени мухлисларнинг катта гуруҳи қўллаб-қувватлаб, ўйинлардан кейин персонал равишда қарши олмоқда. Ўзингни ёқимтой футболчидек ҳис қиляпсанми?

- Менга мухлислик қилиш асносида олға бошлаётган барчадан миннатдорман, албатта. Бу - жуда ёқимли.

- Орада ўйинингда бироз пасайиш кузатилди, ҳозир эса ҳаммаси ўз жойига тушаётгандек...

- Йўқ, пасайиш эмас, шунчаки, маълум муддат тикланиш жараёнини бошдан ўтказдим.

- Тикланиш зарурати нима билан боғлиқ?

-  Ўтган йили жуда кўп ўйинларда қатнашдим. Жуда кўп. Бироз толиқиш сезилди, жумладан, руҳий жиҳатдан. Шуни инобатга олган мураббийлар ҳордиқ чиқаришга имкон беришди. Мана, ҳозир ҳаммаси яхши.

- Сендан «Бавария» қизиқиши ҳақида кўп сўрашади. Бу борада нима дейсан?

- Тўғриси, ҳозирда бундай гап-сўзларга чалғимаслигим керак. Зеро, ЦСКА билан шарт­номам бор ва эътиборим шунга қаратилган.

- Умуман, ўзингга қолса, қайси чемпионатда ўйнашни истардинг?

- Испания лигаси маъқулроқ.

- Сенингча, ЦСКАда ҳали ҳам чемпионлик пойгасига қўшилиш имкони борми?

- Ҳа. Менимча, 1-ўрин учун бемалол кураша оламиз. Ўйинимиз ўхшаяпти, ўйлашимча, ҳар бир ўйинда 3 очкодан олсак, пойгага кириш мумкин.

- «Зенит»дан ўзиб кетиш мумкин, деб ҳисоблайсанми?

- Ҳар ҳолда, уриниб кўрса бўлади.

- Аббос, Рамазон ойида қийналмадингми?

- Болалигимдан рўза тутишга одатланганман. Бу йил Рамазон ойида соат 03:30дан 19:30га қадар рўза тутдим. Қуёш ботганидан кейин таомланиб, кўпроқ сув ичдим. Ҳа, баъзида машғулотлар пайти чанқаш ва ҳолсизлик бўлди. Аммо иймон ва эътиқод билан сабр қилиш керак. Аллоҳнинг ўзи куч-қувват берди.

МУНОСАБАТ

- «Бавария» ажойиб! Лекин ҳозир ЦСКА ҳақида гапирмоқчиман. Аббос ҳали бу ерда ўзини кўрсатиши ва жамоага имкон қадар ёрдам бериши керакВладимир Федотов (ЦСКА бош мураббийи).
***
ЦСКА яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигасида тур рамзий жамоасига киритилди. ЦСКАнинг «Локомотив»га қарши ўйинида (3:3) жамоасининг энг фаол ўйинчиларидан бири бўлган ва ассист қайд этган Аббосбек Файзуллаев «Матч ТВ» талқинига кўра, РПЛ 24-тур рамзий жамоасидан жой олди.  Маълумот учун, 20 ёшли яримҳимоячи яқин орада Ўзбекистон олимпия жамоаси сафига бориб қўшилиши кутилмоқда. 
Армиячилар РПЛ турнир жадвалида 37 очко билан 4-ўринда бормоқда.