Рустам Ашурматов "Рубин" билан 3,5 йиллик шартнома имзолади-ми?

Рустам Ашурматов "Рубин" билан 3,5 йиллик шартнома имзолади-ми?

«Навбаҳор» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини «Рубин»да давом эттиради, деб ёзади Metaratings.

26 ёшли футболчи Қозон клуби билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган ва қишда жамоага эркин агент сифатида қўшилади. 2022 йилги мавсумда Ашурматов «Навбаҳор» сафида 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ҳимоячи фаолияти давомида «Кванжу», «Кангвон» ва «Бунёдкор» клубларида ҳам ҳаракат қилган.

«Рубин» 2022/23 йилги мавсумни Россия Биринчи лигасида ўтказмоқда. 16та турдан кейин Леонид Слуцкий бошчилигидаги жамоа 27 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Рубин» аввалроқ ўзбекистонлик яна бир футболчи — «Бунёдкор» яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиевни ҳам ўз сафига қўшиб олганди.