Олимпиячиларимизнинг Қирғизистон ва Хитой ёшларига қарши ўйинлари учун таркиби эълон қилинди

Олимпиячиларимизнинг Қирғизистон ва Хитой ёшларига қарши ўйинлари учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон олимпия миллий жамоаси 6 июн куни Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларига киришади.

Темур Кападзе жамоаси 11 июнда Фарғонада Қирғизистон U-23га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади, йиғиннинг иккинчи қисмида эса 16-19 июнь кунлари сафарда Хитойга қарши ўйинлар ўтказилади.
Йиғинга жаҳон чемпионатида иштирок этган U-20 жамоаси футболчилари — Боймуродов, Ўтамуродов, Аҳроров, Маҳамаджонов, Абдураҳматов, Ўрозов, Раҳмоналиев, Асқаров ва Холдорхонов ҳам жалб этилди.
Дарвозабонлар: Владимир Назаров («Нефтчи»), Ҳамидулло Абдунабиев («Олимпик»), Отабек Боймуродов («Пахтакор»); 
Ҳимоячилар: Муҳаммалқодир Ҳамралиев («Пахтакор»), Элдор Бегимов (ОКМК), Одил Абдумажидов («Олимпик»), Саидафзал Аҳроров («Турон»), Жавоҳир Ўтамуродов («Насаф»), Жаҳонгир Ўрозов («Бунёдкор»), Зафармурод Абдураҳматов («Насаф»), Маҳмуд Маҳамаджонов («Бунёдкор»), Саидазамат Мирсаидов («Олимпик»);
Ярим ҳимоячилар: Умарали Раҳмоналиев («Рубин», Россия), Фаррух Мухроров («Олимпик»), Муҳаммадазиз Иброҳимов («Олимпик»), Абдурауф Бўриев («Олимпик»), Жасур Жалолиддинов («Олимпик»), Беҳруз Асқаров («Пахтакор»), Иброҳим Ибрагимов («Металлург»); 
Ҳужумчилар: Отабек Жўрақўзиев («Олимпик»), Алишер Одилов («Олимпик»), Улуғбек Ҳошимов («Нефтчи»), Ҳусайн Норчаев («Алания», Россия), Руслан Жиянов («Олимпик»), Пўлатхўжа Холдорхонов («Пахтакор»).