Салоҳ сотилмайди!

Салоҳ сотилмайди!

«Ливерпуль»нинг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони клубларининг радарида қолмоқда.

Шу билан бирга, Премьер-лига гиганти аъло формадаги мисрликни сотмайди - молиявий жиҳатдан космик таклиф олган тақдирда ҳам бу вариант чиқариб ташланади. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда. Айтиш жоизки, ёзда миш-мишлар Салоҳни «Ал-Иттиҳод» билан фаол боғлаганди. Саудия клуби мисрлик учун 150 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинганди. Transfermarkt портали мутахассислари 31 ёшли Муҳаммад Салоҳни 65 миллион еврога баҳоламоқда. 2023/2024 йилги мавсумда мисрлик 13та ўйин ўтказиб, 10та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.