Самвел Бабаян: "Иккинчи даврада биз ҳам таркибимизни янада кучайтирамиз..."

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврада биз ҳам таркибимизни янада кучайтирамиз..."

"Навбаҳор"-"Бухоро" (1:0) ўйинидан кейин мезбон жамоа устози Самвел Бабаян ҳам матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Аввало, бугунги ғалаба учун йигитларга раҳмат. Мухлисларимизни ҳам бугунги ғалаба билан табриклайман. Турнир жадвалидан ва сўнгги ўйинлардаги босимдан келиб чиқсак, бугунги ғалаба жуда муҳим эди. Рақиб ҳимояда кескин ўйнади. Уларни хато қилишга мажбур эта олдик.  
-Сўнгги вақтларда Суперлига клублари моддий-техник базасини кучайтиришга ҳаракат қилишаяпти. Бундан эса фақат лига ютади. Ўтган мавсумда чемпионлик сўнгги турда ҳал бўлди. Бу эса, жамоаларнинг даражаси кучайганини англатади. Иккинчи даврада барча жамоалар ўз таркибларини кучайтиришга ҳаракат қиладилар. Ким кўпроқ ва яхшироқ тайёр бўлса чемпионлик учун имкониятлари юқори бўлади”.  
- 17 ёшли ўсмирларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди ва жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. Бу таркибда “Навбаҳор”нинг  4 нафар футболчиси бор. Бундан эса албатта хурсандмиз. Бу эса, ёшлар билан тўғри ишлаётганимиздан дарак. Улар Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишдан ташқари бизнинг номимизни ҳам барчага танитишади.  
-Албатта, иккинчи даврада таркибимизни янада кучайтиришни истаймиз. Бу борада ишлар кетмоқда. Агарда янгиликлар бўлса, бу борада матбуот хизмати барчани хабардор қилади. Аниқ айта оламанки, жамоа иккинчи даврага яхшироқ тайёргарлик ва янада кучлироқ таркиб билан киришади”.