АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шаҳбоз Умаров янги мавсумни ҳам Қозоғистон Премьер-лигасида ўтказади.
Ўтган йили «Ордабаси» сафида чемпион бўлган Шаҳбоз Умаров яқинда Қатарда ўтказилган Осиё кубогида иштирок этди. У sportplustv.kz сайтига интервью бериб, бир қатор қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.
- Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалга чиқди. Ўша мусобақа иштирокчиси сифатида мухлисларга Қатардаги муҳит ҳақида гапириб бера оласизми?
- Албатта, атмосфера ажойиб эди. Буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Жаҳон чемпионатида ўйнамаган бўлсак-да, мундиал ўйинлари ўтказилган майдонларда тўп тепдик. Ҳам хурсанд, ҳам хафа бўлдик. Спортда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Гуруҳ босқичидан муаммосиз ўтдик. Кейин 1Ғ8 финалда Таиландни енгдик. Чорак финалда мезбонлар билан учрашишимизни билишимиз биланоқ, бу осон ўйин бўлмаслигини англадик. Биринчи бўлимда битта гол ўтказиб юборган бўлсак-да, таслим бўлмадик. Учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг, бизда ғалаба қозониш имконияти пайдо бўлди. Пенальтилар сериясида ҳам биз олдинда эдик. Афсус... (Шаҳбоз беихтиёр хўрсинди)
- Пенальтилар сериясида имкониятингиздан фойдаландингиз. Бироқ сиздан кейин нуқтага келган Зафармурод Абдураҳматов дарвозабонни доғда қолдира олмади. Мухлисларни унинг гол ура олмагани эмас, тўпни бир жойда туриб, ҳеч қандай ҳаракатсиз тепгани ғазаблантирди. Зафармуроднинг ҳатти-ҳаракатига жамоадаги йигитлар қандай муносабатда бўлди?
- Буни жуда жиддий қабул қилдик. Ғалаба яқинлашиб қолгандек эди. Афсус айтишдан бошқа илож йўқ. Бироқ, у ёш футболчи. Мухлисларнинг норозилигини тушунаман. Биз унга тасалли бердик. Чунки қўшилиб сўксак, ўзини ейиши мумкин. Аввало, бу хато туфайли Зафармуроднинг ўзига қийин. Энди у бу муваффақиятсизлик билан яшашига тўғри келади. Бу эса осон эмас. Кўпни кўрган ўйинчилар бу ҳолатни сабр билан енга олади. Ёш ўйинчиларга келсак, улар бундай дамларда руҳий жиҳатдан ўзини йўқотиб қўйиши мумкин. Шунинг учун ҳам биз биринчи бўлиб, уни қўллаб-қувватладик ва бундан кейин ҳам қўллашда давом этамиз.
- Футболда шундай тушунча шаклланган: пенальти - лотерея. Энди ўша лаҳзани бошдан кечирган одам, йирик мусобақа иштирокчиси сифатида айтинг-чи, пенальтилар серияси ростдан ҳам лотереями?
- Йўқ, бу лотерея деган фикрга қўшилмайман. Буни биринчи навбатда тажриба, дейман. Буни кундалик ҳаётда, оддий машғулотларда, чемпионатдаги учрашувларда бемалол бажара олган футболчи қийин дақиқаларда ҳам совуққонлик кўрсата олади. Шунинг учун ўн бир метрлик жарима зарбасини лотерея сифатида қабул қила олмайман. Бу ҳам мусобақа ва биз профессионал спортчилар ҳар қандай ҳолатда ҳам бунга тайёр бўлишимиз керак.
- Сизлар фақат пенальтилар сериясида имкониятни бой берган Қатар терма жамоаси финалда Иорданияни мағлуб этиб, қаторасига иккинчи бор Осиё кубогини қўлга киритди. Финални кўрдингизми?
- Финални томоша қила олмадим. Чунки ўша пайтда биз ўз ўйинимизни ўтказаётгандик. Терма жамоага келсак, улар жуда кучли. Мусобақа мезбонлари ўз мухлислари олдида тиним билмай югурадилар ва ҳеч чарчамайдилар. Иордания ҳам ҳимоясиз жамоа эмас. Лекин мезбонларнинг ғалабасидан ажабланмадим. Яширмайман, финалда улар ўрнига биз ҳам ўйнаган бўлардик, деган фикр мени хафа қилади. Бироқ, ҳамма нарса тугади ва кетди. Ва ҳаёт давом этмоқда.
- Ўзбекистоннинг ўйин услубида маълум тизим ва кучли футболчилар бор. Жамоада етакчи йигитлар етарли. Лекин нега охирги лаҳзада рақиб жамоа ғолиб бўлаверади? Баъзида жаҳон чемпионатига чиқиш арафасида турганингизда омад етишмаяпти. Бу гал ҳам ярим финалга йўл олиш учун яна нимадир етишмадими?
- Билмадим, билмайман. Биз ҳар доим ҳаракатдамиз, машқ қиламиз ва кўп меҳнат қиламиз. Лекин ўша «озгина етмай қолиши»дан чарчай бошладик. Бироқ, биз таслим бўлмаймиз. Жаҳон чемпионати яқинлашмоқда. Насиб қилса, ЖЧ-2026га йўлланма оламиз. Мен бунга ишонаман!
- Осиё Кубогида мухлислар қўллаб-қувватлашини қанчалик ҳис қилдингиз?
- Мухлислар биринчи кунданоқ биз билан бўлди. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлислар орасида қозоқ мамлакати фуқаролари ҳам кўп бўлганидан хурсандмиз. ғалаба қозонганимизда ҳам, мағлуб бўлганимизда ҳам, ярим финални ўтказиб юборганимизда ҳам, бизни қўллаб-қувватлаганларга катта раҳмат.
- Ўтган мавсумда «Ордабаси» таркибида Ўзбекистондан икки нафар футболчи бор эди. Улардан бири сиз, иккинчиси Бобур Абдухолиқов. Бобур ҳозир жамоада эмас. Сиз у билан алоқа қиляпсизми? Янги мавсумда қаерда ўйнайди?
- Ҳа, Бобур билан боғландим. «Насаф»да ўйнаб, уйда қолишини айтди. Йигитларга салом айтишимни тайинлади.
- Энди «Ордабаси» сафига Жасур Яхшибоев келиб қўшилди. У «Сантьяго Бернабеу»да «Реал Мадрид» дарвозасига гол урган футболчи. Сизлар айни пайтда жамоада ишончли ҳамкормисизлар?
- Жасурни жамоамиздаги барча яхши кутиб олди. Умуман, жамоамизга ким келса ҳам қучоғимиз доим очиқ. Чунки ҳар бир янги футболчи жамоага ёрдам бериш истаги билан келади. Бизни еврокубоклардаги ўйинлар кутмоқда. Жасур бу борада катта тажрибага эга. Биз учун у нимани кўргани, билган ва тушунгани ҳам жуда муҳим. «Кўҳна қитъа»да маҳоратини ошириб, тўп тепган ҳамюртимиз «Ордабаси»га катта ёрдам беради, деган умиддаман.
- Жорий йилда Европа Чемпионлар лигасида ўйнайсизлар. Ҳис туйғулар қандай?
- Албатта, Европа Чемпионлар лигасида тўп тепиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Шу боис, клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақада иштирок этиш фикри бизни янги ютуқлар сари етаклайди. Худди шундай Қозоғистон чемпиони унвонини ҳимоя қилиш мақсадимиз ҳам бизга қўшимча туртки беради. Шу сабабли мухлисларга шуни айтмоқчиманки, «Ордабаси» қанчалик кучли эканини нафақат ички чемпионатда, балки Европа ареналарида ҳам кўрсатамиз. Бунга ишонинг. Асосийси, режа маълум, мақсадимиз аниқ.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789