АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Кечаги «Навбаҳор»-«Нефтчи»(1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар устози Самвел Бабаян ҳам журналистларга ўз фикрларини билдирди.
- «Нефтчи»га қарши кечган баҳс принципиал ўйин бўлди. Беллашув учун футболчиларга кайфият бериш ҳам шарт эмас, бу — дерби ва буни уларнинг ўзлари ҳам тушуниб туришганди. Мавсумда шундай графикда юқори даражада ўйинлар ўтказганлари учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар фарғоналикларга кечган баҳсда максимал даражада профессионаллик, ўз ишларига, «Навбаҳор»га садоқатларини намойиш этишди. Бу йўлда жамоанинг жисмоний тайёргарлиги бир четга чиқиб турсин, кўп нарса руҳий тайёргарликка боғлиқ бўлади. Бу ерда футболчида характер, масъулият бўлиши керак. Ҳа, ғалаба қозона олмадик, бироқ дуранг жамоада характер борлигини кўрсатади. Биринчи бўлимда мағлуб бўлаётган жамоа иккинчи бўлимда ўзида куч топди. Йигитларга раҳмат айтаман ва мухлислардан ушбу мавсумда бажарилмаган вазифа учун узр сўрайман. Барчасини 4 декабрдан кейин гаплашиб оламиз.
Олдимизда ОЧЛ ўйини кутиб турибди. «Мумбай Сити» билан баҳсдан сўнг барчасини таҳлил қилиб, нималарда хато қилганимиз, нималарда ютуққа эришганимизни билиб оламиз.
Биринчи навбатда шунга аҳамият беринг, захирада асосий таркибнинг фақатгина икки нафар футболчиси ўтирганди — Азим Аҳмедов ҳамда Асад Собиржонов. Қолганлар эса ҳали асосий таркибга тайёр бўлмаган ёшлар эди. Албатта, захира ўриндиғи торлик қилди. Айтиш лозимки, 3та фронтда курашишимиз учун юқори даражадаги футболчилар етишмади. Баҳс якунида ўйинни кучайтириш учун захирада ҳеч ким йўқ эди. Жароҳатлари сабабли айрим футболчилар ўйин сўнггида кийим алмаштириш хонасига зўрға етиб боришди. Бу эса футболчининг профессионаллигидан далолат. Бугун мухлисларимиз сабабли ҳам руҳий жиҳатдан рақибга мағлуб бўлмаслигимиз лозим эди. Гап принцип ҳақида кетмоқда. Умуман олганда, «Нефтчи» «дам олмоқда». Фарғоналиклар кубокдан чиқиб кетишганига анча бўлди, халқаро мусобақада ўйнашмайди. Табиийки, «Нефтчи»нинг жамоамиздан кўра, кучи кўпроқ. Аммо «Навбаҳор»нинг турнир жадвалида «Нефтчи»дан юқорида бўлиши принцип масаласи эди ва буни биз уддаладик. Бунинг учун йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мухлислар эса жамоамиздан фахрланишлари керак. Чунки футболчилар «Навбаҳор»нинг янги тарихини яратишди. Бугунги кунда жамоани фақатгина Ўзбекистонда эмас, бутун Осиёда танишади. Энди бизда доимо халқаро майдон учун курашиш учун иштиёқ жуда катта бўлади. Келгусида мухлисларни янада хурсанд қилиш учун қўлимиздан келганини бажарамиз.
Ёшларга имконият берилмаяпти? Раҳматли Виктор Жалилов ёш иқтидорларни топиш борасида жуда катта иш олиб борганди. Ундан кейин академия директори Ғанишер Исмоилов билан ҳам катта ҳажмли меҳнат қилдик. Вилоят жамоасини юқори даражага қайтардик. 10 ёш, 9 ёшли футболчиларни Виктор Жалилов билан бирга танлаб олдик. Бу ишлар эртагаёқ мева бермайди, келажак учун хизмат қилади. Бугун эса биз Музаффар Мўминов хизматидан фойдалана олмадик. У 3та ўйинни ўтказиб юборди, Ҳиндистонга ҳам бормайдиган бўлди. Қолган йигитлар эса «Навбаҳор»нинг мақсадлари учун туриб бера оладиган даражада эмас. Келажакда ёшлар ҳам ўйин амалиётига эга бўлиб, биз истаган даражага чиқишлари мумкин. Айрим футболчиларни эса ижарага бериб юбордик, ўйнасин, дедик. Масалан, Асад Жўрабоев. У «Олимпик» сафида бизга қарши яхши ўйин кўрсатди, жанговарлик намойиш қилди.
Фурсатдан фойдаланиб, жуда муҳим фактни келтирмоқчиман. Индонезияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида муносиб қатнашган Ўзбекистон U17 миллий жамоасининг 4 футболчиси «Навбаҳор»дан эди. Бизда ёшлар йўқ эмас, бор. Лекин уларга бўлган йўналиш бошқача. Вақт ўтиб, маҳаллий йигитлар ҳам пайдо бўлади. Аммо бу ишлар тўхтаб қолмаслиги, узлуксиз давом этиши керак. «Навбаҳор»нинг жадвали жуда тиғиз бўлганлиги сабабли барчасига ҳам улгуриб бўлмаяпти. Келажакда клуб учун маҳаллий ёшлар пайдо бўлишига ишонаман.
Келаси мавсум учун режаларни эса вилоят ҳокими белгилайди. Яқинда ҳоким билан кўришганимизда, у ўз мақсадларини аниқ қилиб тушунтирди: келаси мавсумда эътибор ёшларга қаратилади. Тушуняпсиз-а? Бу — сизнинг саволингизга жавоб. Келаси йили ёшларга эътибор қаратамиз. Вазифамиз шундай бўларкан, таркибга бутун Ўзбекистондан ёшларни жалб қиламиз.
Бошқа клублар билан биз ҳам ривожланиш борасида рақобатлашамиз. Сўнгги йилларда бизгача ўйин амалиётига эга бўлмасдан, жамоамизга келиб миллий жамоага чақирилган футболчилар кўпайди. Улар топ-даражада ўйнашди, уларнинг кимлигини биласиз. Исм-фамилияларини келтиришим шарт эмас. Биз ўз фаолиятимиз орқали «Навбаҳор»да футболчиларнинг ўйинларида ривожланиш бўлишини исботладик. Энди биз нафақат Наманган, балки, бутун Ўзбекистон иқтидорлари учун кураш бошлаймиз. Вазифамиз — таркибни ёшартириш ҳамда ёшларга эътиборни ошириш.
«Мумбай Сити»га қарши ўйин? Рақибнинг статистикаси унчалик яхши бўлмаса-да, етарлича муаммолар туғдира оладиган жамоа. Улар замонавий ўйин намойиш қилишади. Ўз майдонимизда уларга қарши жуда қийин бўлди. Пеналтидан кейин баҳснинг қанчалик қизиб кетганини кўрдингиз. Рақиб жиддий, улар Эронда тўлиқ таркиб билан ўйнашмади ва бизга қарши кечадиган ўйинда эса барча легионерлари майдонга тушишади. Биз эса бугун муҳим футболчиларимизни бой бердик. Жамоанинг асосий марказий ҳимоячиси, етакчиси Филип Иванович сафдан чиқди. Иброҳим Йўлдошев «Ал Ҳилол» билан кечган баҳсда қизил карточка олди. Мўминов ҳам жароҳатда, Остон Ўрунов кийим алмаштириш хонасида ҳаттоки ҳаракатлана олмади. Ушбу футболчиларнинг Ҳиндистонга учишлари сўроқ остида. Жамоамизни олдинда қийин ўйин кутиб турибди. Ўша куни нафақат Намангандаги, балки, бутун Ўзбекистондаги мухлислардан бизни қўллаб туришларини сўраб қоламан. Чунки биз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз», — дея Бабаяннинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Айтганча, Наманган клуби мавсумни 3-ўринда якунлаб, ўз тарихида 10-марта бронза медалларига сазовор бўлди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789