Сантуш мўмай пулли бўлди

Сантуш мўмай пулли бўлди

Португалия футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийлигидан бўшатилган Фернанду Сантушга катта миқдорда товон пули тўлаб берди, деб хабар беради Correiro De Maha.

Манбага кўра, мутахассис 4,5 миллион евро олган, чунки унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилиши керак эди. Мураббийнинг истеъфога чиқишига Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2022дан чорак финал босқичида Марокаш терма жамоасини тарк этгани (0:1) сабаб бўлди. 68 ёшли Сантуш 2014 йилдан бери Португалия терма жамоасини бошқариб келарди. Унинг қўл остида жамоа 2016 йилги Европа чемпионати ва 2019 йилги Миллатлар лигаси ғолибига айланди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.