С.Арабистони, 18-тур: Роналдуда яна хет-трик, Машарипов захирадан тушди

С.Арабистони, 18-тур: Роналдуда яна хет-трик, Машарипов захирадан тушди

Кеча Саудия Арабистони чемпионати 18-тури доирасида «Ан-Наср» сафарда «Дамак»га қарши майдонга тушди.

Мазкур учрашувда Криштиану Роналдунинг ҳет-триги Ар-Риёд клубига йирик ҳисобли ғалаба келтирди – 3:0. Барча голлар биринчи бўлимда киритилди. Айтганча, португалиялик 38 ёшли ҳужумчи ар-риёдликлар сафидаги 6 ўйинда 7та гол муаллифи бўлди. Жалолиддин Машарипов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди. 
Шу тариқа, «Ан-Наср» 43 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. «Дамак» 7-ўринда қолди.

Саудия Арабистони чемпионати. 18-тур.
ДАМАК – АН-НАСР- 0:3
Голлар: 0:1 – 18, пенальти Роналду, 0:2 – 23 Роналду, 0:3 – 44 Роналду.
Дамак – Зегба, Тармин (Ал-Наджар, 70), Шафаи, Бедран, Ал-Нахли, Ал-Аммар, Making (Ал-Шаммари, 46), Махер (Ал-Муса, 87), Антолич (Ноно, 46), Судани, Хамзи (Маджраши, 78).
Ан-Наср – Ал-Акиди, Ал-Ганам, Маду (Ал-Авджами, 65), Ал-Амри, Конан, Луис Густаво, Ал-Наджи (Ал-Сулайхим, 68), Ал-Хайбари (Ал-Ҳассан, 65), Яҳё (Машарипов, 46), Роналду, Гариб (Маран, 83).