Шароф Муҳитдинов - «Саноати Нафт» клуби футболчиси

Шароф Муҳитдинов - «Саноати Нафт» клуби футболчиси

2022 йилги мавсумда Қаршининг «Насаф» клубида ўйнаган Шароф Муҳитдинов ҳам легионерга айланди.

Эроннинг «Саноати Нафт» клуби ўзбекистонлик 25 ёшли яримҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Муҳитдинов Хузистон вилоятининг Ободон шаҳри жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилди.. «Саноати Нафт» клуби Муҳитдиновдан ташқари, уругвайлик Себастьян Пирис ва ироқлик Муҳаммад Можар билан шартнома имзолади.  
Маълумот учун, бразилиялик Эдсон Таварес мураббийлигидаги «Саноати Нафт» Эрон чемпионатида 19-турдан кейин 11 очко билан 15-ўринда бормоқда. 
Эслатиб ўтамиз, Муҳитдинов ўтган мавсумларда «Насаф» ва «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилганди.