Саутгейт ўрнини Поттер эгаллаши мумкин

Саутгейт ўрнини Поттер эгаллаши мумкин

Англия футбол федерацияси «Челси» бош мураббийи Грэм Поттерни Гаретни Саутгейтнинг ўрнига миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Манбага кўра, Поттер «Брайтон»дан «Челси»га ўтишидан олдин ҳам терма жамоани бошқариши мумкин эди, аммо ҳозир Лондон клубидаги иш вазиятни мураккаблаштирмоқда. Бу омилга қарамай, Англия футбол федерацияси 47 ёшли мутахассисни терма жамоа бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, Поттер шу йилнинг 8 сентябр куни «Челси»ни бошқаришни бошлаганди. Унинг қўл остида «кўклар» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида битта расмий учрашув ўтказишга муваффақ бўлди ва у ерда ўз майдонида «РБ Зальцург»ни мағлуб эта олмади (1:1).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.