Сеоане - «Боруссия» М. бош мураббийи

Сеоане - «Боруссия» М. бош мураббийи

Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби расмий сайти Херардо Сеоане жамоанинг янги бош мураббийига айлангани ҳақида хабар берди.

44 ёшли швейцариялик 3 йиллик шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача у 2021/22 йилги мавсумда Бундеслигада 3-ўринни эгаллаган "Байер"ни бошқарган. Сеоане "Боруссия"да россиялик мухлисларга "Краснодар"даги қисқа муддатли фаолияти билан танилган Даниел Фарке ўрнини эгаллади.