Нейротармоқ ижоди – аслият сари қадам

Нейротармоқ ижоди – аслият сари қадам

Замонавий технологиялар футбол ҳаётида ҳам ўз ўрнига эга.

Хусусан, бутун дунёда асосий мавзулардан бирига айланаётган сунъий интеллект (AI)нинг спорт оламига таъсири ҳам катталашмоқда. Яқинда «Твиттер» тармоғида айнан сунъий интеллектга тегишли навбатдаги ижод намуналари берилди. Бу сафар AI 18та миллий жамоанинг одатий футболчиси қандай кўринишда бўлишини кўрсатишга уринди. Тасвирларни олишда AI таркибига кирувчи Midjourney нейротармоқ хизматидан фойдаланилди. Алоҳида айтиш керак, келиб чиққан хаёлий фотосуратлар аслиятга жуда яқин. Мана, бунга ўзингиз баҳо бериб чиқишингиз мумкин.

Дарвоқе, «Ливерпуль» Google таркибига кирувчи DeepMind билан аллақачон ҳамкорлик бошлаган. Клуб эксперимент давомида гуруҳга 2017-2019 йиллар оралиғида бўлган АПЛ доирасидаги ҳар бир ўйини ҳақида маълумот тақдим этди. Бундан СИ ёрдамида автоматлаштирилган видеомураббий яратиш имкониятини чамалаш кўзланган эди. Март ойида эса ҳозирда бир қатор профессионал клублар скаутинг хизмати сунъий интеллектдан кенг фойдаланаётгани маълум бўлди. AiSCOUT номини олган платформа истеъдод даражасини таҳлил қилиш ва ривожлантириш учун тўлиқ автоматлаштирилган тизимдир. Умуман, бутун дунёда спортчилар кўрсаткичини таҳлил қилишда сунъий интеллектдан тобора кенгроқ фойдаланилмоқда. Смартфон иловасига ўхшаш тизим клуб талабидан келиб чиққан ҳолда, муайян футболчига махсус машғулотлар тартибини тузиб беради. 
neyrox1.jpgКейинчалик скаутлар илова асосида ҳар бир машғулот натижасини кўриб чиқиш асносида муайян хулосада тўхташади. Маълум қилинишича, ҳозирга қадар тахминан 45 нафар футболчи шу тарзда «топилган» ва улар билан шартнома тузилган. Дейлик, AiSCOUT платформасидан юқори балл олган Жош Оливер «Бернли»га қарши баҳсда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. «Бернли каби клубларга қарши ўйнаш футболчини профессионал клуб муҳитига солади, - деганди Жош ITV News мухбири билан суҳбатда. - Энди профессионал скаутлар футболчи олдига бормасдан ҳам, унинг иқтидорини баҳолашлари мумкин».

А.АҲМЕДОВ тайёрлади