АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Сергей Милинкович-Савич - кўп қиррали, жисмонан бақувват ярим ҳимоячи, тактик жиҳатдан эса жуда ақлли ва албатта, Драган Стойкович бошқарувидаги Сербия миллий жамоасида энг яхши ижрочилардан бири
Унинг старт чизиғи тобора яқинлашаётган Қатар мундиалига жиддий ҳозирлик кўраётган серб дружинасидаги роли тобора ошиб бормоқда. Сергей жумладан, ЖЧ-2028 саралаши «плей-офф» босқичида Криштиану Роналду етакчилигидаги Португалия термасига қарши кечган ҳал қилувчи баҳсда жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. «Лацио» юлдузи Россия мезбонлик қилган аввалги мундиалда ҳам мамлакат бош жамоаси таркибига киритилганди, гарчи бутун квалификация жараёнида майдонга тушмаган бўлса-да. «Ўшанда ўзимни жамоада бўлишга тўлиқ ҳақлидек ҳис қилган эмасдим», - деди Милинкович-Савич ФИФА расмий сайти вакиллари билан суҳбат бошида. Энди эса у динамикаси кучли қизиқарли жамоанинг асосий «мурват»ларидан бири ҳисобланади. Тўғри, футболчининг айтишича, Сербия термаси бинойидек фазилатлари ва афсонавий мураббийнинг аниқ амбицияларига қарамай, ЖЧ-2022 олдидан камтарликни меъёрида ушлаб туриши керак: «Албатта, Қатарга реал умидлар билан боришимиз, рақиблардан асло қўрқмаслигимиз керак. Шунинг баробарида катта гапиришдан тийилишимиз маъқул». Бир нарса аниқ: Милинкович-Савич ва унинг жамоадошлари бўлажак жаҳон чемпионатида имкон қадар узоққа бориш ва серблар миллий жамоа билан фахрланишлари учун бор имкониятларини ишга соладилар.
- Сергей, оилангиз тарихи жуда қизиқарли ва ўзига хос. Айтингчи, Сербияни танлашингизга айнан нима туртки берди?
- Ҳа, Испанияда туғилганман, кейин Австрияда яшадим. Онам сербиялик, отам эса босниялик. Оиламиз билан таътил учун кўпинча Сербияга йўл олардик. Қисқаси, бу мамлакатда етарли вақт ўтказган, уни чинакамига севиб қолганман. Терма жамоа танлашга тўғри келган пайт шу муҳаббат ўз сўзини айтди ва Сербия учун ўйнашга қарор қилдим.
- Ҳозирги миллий жамоа устунларидан бирисиз. Серб футболи вакили бўлиш сиз учун нимани англатади?
- Ватан ва юртдошлар учун ўйнаш - футболчи фаолиятидаги энг муҳим жиҳатлардан бири. Ҳа, Сербияда улғаймаган ва яшамаганман, лекин такрорлайман, бу ерда оиламиз билан кўп бўлганмиз. Ўша сафарлардан фақат ижобий таассуротлар қолган. Оддий айтганда, Сербия - она ватаним. Ватан учун ўйнаш эса шарафдир.
- ЖЧ-2018дан қандай хотиралар билан қайтгандингиз?
- Олдинги мундиал пайти анча ёш эдим, боз устига, саралаш босқичида қатнашмагандим. Якунда мураббий мени жамоага чақирди. Аввалига кўникишда анча қийналдим, чунки ўша вақт ўзимни таркибга лойиқ футболчидек ҳис қилолмадим. Муҳими, ҳаммаси жуда тез ривожланди - терма жамоа футболчилари мени яхши кутиб олишди, шу тариқа жамоага тезда киришиб кетдим.
- Россия мундиалидан кейинги 4 йил ичида футболчи сифатида нечоғли ўзгардингиз?
- Албатта, ўзгариш кўлами катта. Хусусан, ўйинимнинг унча яхши ривожланмаган жиҳатларини яхшиладим. Шубҳасиз, ҳали яна яхшиланиши зарур элементлар ҳам етарли. Ўйлайманки, вақт ўтиши билан ҳаммасига улгураман. Бунда мураббийга ҳам кўп нарса боғлиқ. Зеро, айнан у ўйинни чуқур таҳлил қилади ва сиз қайси йўналишда оқсаётганингизни дарҳол пайқайди. Умуман, бу дунёда мутлақ мукаммал футболчининг ўзи йўқ, лекин такомилликка имкон қадар интилиш керак, албатта.
- Сербия термасининг Қатар-2022 йўлидаги асосий лаҳзалари сифатида нималарни тилга оласиз?
- Шубҳасиз, аввало, Португалия термасига қарши кечган ўйинни айтиш керак. Ахир ҳаммаси Лиссабондаги ўша баҳсда ойдинлашди. Шунингдек, Ирландияда бўлиб ўтган ўйинимиз ҳам ҳал қилувчи мақомда эди, деярли бутун вақт давомида устунликка эришдик, аммо якунда гол қўйиб юбориб, дуранг натижа билан чекландик. Оқибатда битта йўл қолди - Португалияда ғалаба қозониш. Ўша учрашув абадий хотирамда қолади, зеро, Лиссабонда имконсиздек туюлган ишни уддаладик. Ҳар ҳолда, ҳеч ким ортга ғалаба билан қайтишимизни кутмаган, ўйламаганди.
- Ҳужум ҳаракатида Александр Митрович билан бирга ўйнайсиз. У қандай футболчи ва инсон?
- «Митар»ни анчадан буён биламан. 2013 йили Литвада ташкил этилган U-19 тоифасидаги Европа чемпионатида ҳам бирга тўп сургандик. Унгача эса бир йил давомида миллий лигада бирга ўйнаганмиз. Александр - ажойиб дўст, майдонда жуда кўп ёрдам беради. Ўз навбатида, мен ҳам уни имкон қадар яхши вазиятга чиқаришни ўйлайман, чунки гол уриши қанчалик муҳимлигини биламан. Ишончим комил, жамоада ички муҳит идеал даражада. Ҳа, бизда футболчиларнинг ўртача ёши бироз баланд, лекин аксарият йигитлар 5-6 йилдан буён бирга ўйнамоқдалар.
- ЖЧда иштирок этиш бўйича катта тажрибага эга мураббий ролини қандай баҳолайсиз?
- Тўғриси, Стойкович бошқарувни қўлга олгач, йигитларда озгина ҳадик ҳам йўқ эмасди. Ҳар ҳолда, бундай таниқли шахс билан ишлаш ҳақида ўйлаш... Мана, 1 йилдан ошдики, ундан фаолиятим учун ўта зарур нарсаларни ўргандим, ўрганяпман. Мураббийнинг машҳурлиги ҳам жамоага наф келтирди. Ҳарқалай, футболчилар Драган жамоага чиндан ҳам, зарур нарсаларни бера олишига ишонишади. Хуллас, у бор тажриба ва билимини жамоага берди, бу саралаш босқичида яққол сезилди ҳам.
- Сербия миллий жамоасининг Бразилия, Швейцария ва Камерун термаларини ўз ичига олган гуруҳдан чиқиш имконияти ҳақида гапирсангиз...
- Аввалги ЖЧ гуруҳ босқичида ҳам Швейцария ва Бразилия термалари билан тўқнаш келгандик. Қуръа натижалари билан танишгач, аввалига бироз ранжидим, чунки жаҳон форумида хилма-хил рақибларга қарши ўйнаш яхши, барибир. Лекин озгина ўйлаб кўргач, бу борадаги фикрим ўзгарди. Дейлик, бразилияликларга қарши тўп суриш ҳар доим алоҳида воқелик ҳисобланади. Албатта, Қатарда Россиядагидан яхшироқ натижа қайд этишни хоҳлаймиз. Тўғриси, ҳозирда ЖЧ стартини, айниқса, биринчи ўйинни илҳақлик билан кутяпман. Битта ўйинни забт этиб, кейингисини ўйлаш мақсадга мувофиқ. Асосий вазифамиз - гуруҳдан чиқиш, албатта.
Сергей Милинкович-Савичнинг отаси босниялик, онаси сербиялик, ўзи эса Испанияда туғилган. Халқаро даражада Сербия шарафини ҳимоя қилиш танлови - ўзининг шахсий танлови натижаси. Ҳа, Сергей табиий муҳаббати ўлароқ, ҳеч иккиланмай Сербияни танлади ва 2015 йили U-20 тоифасидаги жаҳон чемпионати финалида Бразилия термаси устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабани тантана қилди. Қарангки, серблар Қатар мундиали очилиш ўйинида айнан бразилияликлар билан куч синашадилар.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789