— Ватандошларингиз Элдор Шомуродов ва Остон Ўрунов ҳақида нима дея оласиз?
— Шомуродов ўз меҳнати эвазига муваффақиятга эришган футболчи ҳисобланади. Ўсмирлик пайти унинг етук футболчи бўлиши ҳақида тахминлар йўқ эди. Аммо Элдорда яхши хислат бор — эшитишни билади. Муҳими, яхши мураббийлар қўлига тушди ва улар футболчининг кучли томонларидан максимал даражада фойдаланишди. Умуман олганда, Шомуродов фаолиятини қанот вакили сифатида бошлаган. Тезлиги яхши эди, аммо қисқа масофаларда тўп билан ишлаш маҳоратига эга эмасди. Унга кенг ҳудуд керак бўларди. Карпин эса ундан марказий ҳужумчи сифатида фойдаланишга мажбур бўлди. Чунки жамоада бошқа ҳужумчи йўқ эди. Элдор шу тариқа ҳужумчи сифатида ўзини кўрсатди ва Италияга йўл олди.
— Ҳозир Шомуродовнинг ишлари яхши эмас ва «Рома»дан кетиши мумкин.
— Унинг рақобатчиларига аҳамият қаратиш керак. «Рома» ҳозирда Италия терма жамоаси форварди Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Боз устига, Моуриньо энди Шомуродовга ишонч билдирмаяпти.
— Ўруновга ўз иқтидорини намойиш этиши учун нима етишмаяпти?
— Айнан Шомуродовдаги хислат — тинглай олиш. Остон эплаганича ўйнаяпти. Уни Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларини яхши эслайман. Назаримда, Ўрунов кайфият-футболчи, ўзи истагандек ўйнашга интилади.