Шуҳрат Мақсудов истеъфога чиқарилди

Шуҳрат Мақсудов истеъфога чиқарилди

«Бунёдкор» клуби матбуот хизмати жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берганини эълон қилди.

«Суперлиганинг 6-тури доирасида «Олимпик»ка ютқазган «Бунёдкор» клуб тарихида ўз майдонидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубиятга учраган эди (1:5). Мазкур муваффақиятсизликдан кейин клуб раҳбарияти мураббийлар штаби олдига «Навбаҳор»га қарши навбатдаги баҳсда ғалаба қозониш вазифасини қўйганди. Гарчи Наманганда мағлубиятга учралган бўлса-да, мезбонлар билан беллашувда «қалдирғочлар» мазмунли ўйин ва муносиб қаршилик кўрсата олганларидан келиб чиқиб, мураббийлар штабига яна имконият берилганди. Суперлиганинг 8-турида «Металлург» жамоаси билан куч синашган «Бунёдкор» яна муҳим очколарни бой берди. Ушбу учрашувдан сўнг клуб раҳбарияти томонидан мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга ошириш бўйича қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан бугун клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди»- дея ёзади клуб расмий сайти.

«Жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги натижаларидан жуда хафаман. Охирги уч учрашувда бор-йўғи бир очко қўлга киритилгани ёмон кўрсаткич. Агар вазиятни яхши томонга ўзгартирмасак турнир жадвалидаги ўрнимиз янада оғирлашади ва бу кетишда ўнинчи поғоналарга тушиб кетишимиз мумкин. «Бунёдкор»нинг обрўсига бу асло ярашмайди. Мен мураббий ва футболчилардан шуни сўрардим ва истардимки, ҳар бирингиз ҳар сафар ўйинга чиққанингизда фидойилик кўрсатиб, ижобий натижа учун жонингизни бериб курашинг. Фақат шундагина зафар қучиш мумкин. Жамоанинг ҳозирги ҳолати эса қониқарли даражада эмас», - дея таъкидлаган йиғилишда клуб президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев.

Шундан сўнг «Бунёдкор» мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилган. Жумладан, бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, мураббий Арам Ананян ва дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов ўз лавозимларини тарк этишлари эълон қилинди. Шу кунга қадар бош мураббий ассистенти бўлиб ишлаб келган Виктор Карпенко бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Анвар Ғофуров бош мураббий ассистенти лавозимига ўтказиладиган бўлди. Руминиялик Августин Чирита жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишини давом эттиради. 

«Мураббийлар штабидаги бўш ўринларга номзодларни кўриб чиқиш Виктор Карпенко зиммасига юклатилди. Виктор Александрович тез кунларда клуб раҳбариятига бу борадаги ўз таклифларини киритиши лозимлиги таъкидланди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «Бунёдкор» Суперлига 8-туридан кейин ҳозирча 11 очко билан 5-поғонада бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.