Сиригу ўрнига Голлини!...

Сиригу ўрнига Голлини!...

«Фиорентина» клуби расмий сайтида «Наполи» дарвозабони Сальваторе Сиригу билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Флоренцияликлар 36 ёшли дарвозабон учун қанча маблағ сарфлагани номаълум. У «бинафшаранглилар» билан 6 ойлик шартнома имзолади. Бу мавсумда Сиригу бирорта расмий ўйинда иштирок этмади.

Шунинг баробарида «Аталанта» дарвозабони Перлуижи Голлини «Наполи» билан шартнома имзолади. Томонлар футболчини 8 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан олти ой муддатга шартнома туздилар. Жорий мавсумда 27 ёшли италиялик футболчи «Аталанта» сафида барча турнирлар доирасида 9та ўйин ўтказиб, 8та гол ўтказиб юборди ва 4та ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.