Шкриньяр «ПСЖ»дан кетади

Шкриньяр «ПСЖ»дан кетади

«ПСЖ» марказий ҳимоячиси Милан Шкриньяр сотилиши мумкин.

Кутилганидек, словакиялик футболчи Луис Энрикенинг режаларига тўғри келмаяпти. SportsZone хабарига кўра, келаси ҳафта бошида парижликлар мураббийи 29 ёшли футболчини шахсан ўз режаларидан хабардор қилади. «ПСЖ» раҳбарияти ҳамон «Интер»нинг собиқ юлдузини сотишга умид қилмоқда. Милан Шкриньяр ўтган йилнинг июль ойида Лига 1 гиганти сафига қўшилганди. Францияга кўчиб ўтган дебют мавсумида футболчи 32та ўйинда қатнашиб, битта гол урган. Марказий ҳимоячининг амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.