Шкриньяр учун жиддий кураш бўлади

Шкриньяр учун жиддий кураш бўлади

«Интер» ҳимоячиси Милан Шкриньяр бошқа жамоага ўтиши мумкин, деб хабар беради Football Insider.

Манбага кўра, 27 ёшли словакияликга «Тоттенхэм» даъвогарлик қилмоқда. Айни пайтда Мадриднинг «Реал» клуби футболчи учун Лондон клуби билан рақобатлашишга тайёр. Олдинроқ «Интер» Шкриньярни клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шкриньяр ўтган мавсумда «Интер» сафида 48та ўйинда 4та гол урган. У жорий мавсумда 8та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.