Шомуродов "Специя"да яна 14- рақамда ҳаракат қилади...

Шомуродов "Специя"да яна 14- рақамда ҳаракат қилади...

«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини «Специя» клубида давом эттиради.

Шомуродов «Специя»га ярим йилга ижарага берилди. Келишув 30 июнга қадар белгиланган. Инсайдер ди Марциога кўра, бунинг учун Рим клубига 1,5 миллион евро тўланади.  «Специя» клуби Элдор Шомуродовни А Сериядан расман рўйхатдан ўтказди. Буни ташкилот расмий сайти ҳам тасдиқлаган.

Маълумот учун, «Специя» А Серияда 18 очко билан 17-поғонада бормоқда ва лигада энг кам гол урган жамоалардан биридир. Шомуродов бу мавсум А Серияда 6та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади.Аввалроқ, Жозе Моуриньо Шомуродовнинг мавсум якунига Рим клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов янги жамоасида ўзининг севимли рақамида ўйнайди. Бизга маълум бўлишича, Элдор Шомуродов 14-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди. 
Маълумот ўрнида, 27 ёшли Шомуродов 6 ой "Специя"да тўп тепадиган бўлди.  Бунгача ушбу рақамдан польшалик ҳимоячи Якуб Кивёр фойдаланган. У яқинда Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтган эди.