Соврин эгаларига топширилди

Соврин эгаларига топширилди

Хаби Алонсо Бундеслиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи сифатида «Кумуш ўриндиқ» билан тақдирланди.

Чемпионатда ғолиб бўлган «Байер» бош мураббийи футболчилар ассоциациясининг (VDV) 84,1 фоиз овозини олди. Ташкилот Германияда ўйнаётган профессионал футболчилар манфаатларини ҳимоя қилади. Бундеслига, 2-Бундеслига, 3-лига ва минтақавий лигаларнинг барча ўйинчилари овоз беришди. Леверкузенликлар ярим ҳимоячиси Флориан Вирц эса Германия чемпионати 2023/24 йилги мавсумининг энг яхши футболчисига айланган «кумуш бутса»га сазовор бўлди. Шунингдек, «Байер»дан Вирц, Гранит Жака, Жонатан Та, Алекс Гримальдо ва Жереми Фримпонг мавсумнинг рамзий жамоасидан ўрин олди. Чемпион жамоа ўйинчиларидан ташқари таркибга Гарри Кейн ва Жамол Мусиала (иккаласи ҳам «Бавария»), Серу Гирасси ва Валдемар Антон (иккаласи ҳам собиқ «Штутгарт»), Хави Симонс («РБ Лейпциг») ва Грегор Кобел («Боруссия Д.») киритилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.