«Шпорлар» Конте билан узоқ вақт ишламоқчи

«Шпорлар» Конте билан узоқ вақт ишламоқчи

«Тоттенхэм» бош мураббийи Антонио Конте билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Италиялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган бўлиб, у яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин. The Telegraph хабарига кўра, «шпорлар» келаси ой Конте билан узоқ муддатли шартнома бўйича музокараларни бошламоқчи. Мураббий «Тоттенхэм»да йилига 15 миллион фунт стерлинг маош олади, бироқ шартнома узайтирилса, маошини оширишни талаб қиладими ёки йўқ, ҳозирча маълум эмас. Лондонликлар 10та ўйиндан сўнг АПЛ турнир жадвалида пешқадам «Арсенал»дан 4 очко ортда қолиб, 3-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.