Спорт кўрсатувлари қароқчилари

Спорт кўрсатувлари қароқчилари

Маълум бўлишича, ЕИ мамлакатларида қароқчиликни хуш кўришар экан. Британия матбуотида ғайри-табиий янгилик эълон қилинди:

Англия полицияси мамлакатда АПЛ учрашувларини махфий (нолегал) трансляциялар орқали томоша қилиш ҳолатларига барҳам бериш мақсадида махсус рейд уюштириб, фуқаролар уйларида текширув ўтказадилар. Ҳозирча жараён бошлангани йўқ, лекин у режада бор эканлиги аниқ - тахминан, январнинг иккинчи ярмида бошланади.

Полиция нима қилиш ниятида ва бунга қандай асослари бор?

Mirrorдан олинган маълумотга биноан, қуйидагилар маълум:

   Суриштирув маҳкамаларида мижозлар базаси мавжуд. У турли кўнгилочар тадбирлар ва спорт кўрсатувларини трансляция баҳоси арзонроқ бўлган махсус сервислар орқали намойиш этадиган ва томоша қиладиган шахсларнинг рўйхати. Полиция 1000га яқин хонадонга ташриф буюради;

   Текширувчилар хонадонларга огоҳлантириш билан келадилар - кейин қоидабузарларни жавобгарликка тортишлари мумкин;

   Режанинг ташаббускорлари орасида Sky Sports, BT Sport ва Amazonлар бор;

   Интеллектуал мулк соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлимидаги полиция бош махфий агенти Гэри Робинсоннинг айтишича, муаллифлик ҳуқуқига эга бўлмаган манбаларнинг фильмлар ва трансляцияларга яқинлашуви қонунга зид;

   Қароқчилик учун бир йилдан кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум этилганлар бўлди. 2021 йилда Пол Фолкнер ва Стивен Миллингтонлар 16 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилдилар. Сабаби - нолегал видеотрансляцияни томоша қилганликлари.

АПЛ учрашувлари қаерда қимматроқ намойиш этилади? Мусобақани ўтказаётган мамлакатда.

Sporticos.com сайтининг Буюк Британия ва яна дунёнинг 19та турли мамлакатларида АПЛ беллашувларини томоша қилиш учун тўлайдиган йиллик қийматига кўра, шундай. Sky Sports ҳар йили 128та ўйинни намойиш этади ва бунинг учун энг арзон (ойига 41 фунт) обуна пакетини таклиф этган. ВТ 52та учрашув намойиши учун 15 фунт олади.

Бироқ гап барча ўйинларни тўлиқ намойиш ҳақида кетмоқда. Кўпчилик мамлакатлар 380та ўйинни трансляция қиладилар. Улар орасида айнан Буюк Британия 605 фунтли (тахминан 8 млн. 400 минг сўм) кўрсаткич билан пешқадамлик қилмоқда. Шунча маблағ эвазига британияликлар учрашувларнинг 50 фоизини тўғридан-тўғри томоша қиладилар.

АҚШдагилар қарийб 2 баравар (329 фунт), Франциядагилар 309 фунт тўлайдилар. Етакчи бешликдан Қатар ва Германия ҳам жой олишган. Польша, Бразилия, Аргентина, Хитой, Мексика ва Ҳиндистон давлатлари 100 фунтдан озроқ тўлайдилар. Улар орасида бор-йўғи 9 фунт тўлайдиган Ҳиндистон яққол ажралиб туради. Албатта, ҳар қайси мамлакатдаги маошлар даражаси ва имкониятлари инобатга олинган.

Россияда бундан 2 йил аввал «Окко» акцияси бў­йича белгиланган нарх 3990 рублга (тахминан 48 фунт) тенг эди. ЕИ давлатларида қароқчиликни ёқтирадилар, Россиядаги кўрсаткич янада юқорироқ.

Қароқчиликка қарши аудиовизуал иттифоқ 2021 йилда ЕИ ва Буюк Британияда 17 млн.дан кўпроқ кишилар IPTV хизматларидан фойдаланишган. Уларнинг сони йил сайин ортиб бормоқда. 2018 йилда қароқчилар 13,7 млн. киши эди. 3 йил ичида қонунбузарлар сони 25 фоизга кўпайган. Жумладан, пандемия даврида ҳам.

Ана шу 17 млн. қонунбузарлар аҳолининг 4,5 фоизини ташкил этиши кишига бир оз таскин бериши мумкин. Лекин уларнинг 11,8 фоизи 16-24 ёшдагилар эканлиги хавотирга сабаб бўладиган кўрсаткич.

2021 йилда муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилмаган IPTV провайдерлари 1,06 млрд. миқдорида ноқонуний даромад олишган. Қонуний равишда фаолият юритганлар эса бир йилда 3,2 млрд.дан маҳрум бўлишган.

Россияда қароқчилик даражаси анча юқори. Ўтган йилнинг апрель ойи натижалари буни тасдиқлайди: Россияликларнинг қароқчи намойишчиларга бепарволиклари тобора ортиб бормоқда. Иштирокчиларнинг 12 фоизи ноқонуний фаолиятларини тан олдилар. Узоқ Шарқ, Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти фаол «видеоқароқчилар»нинг суюкли маконлари ҳисобланади. Бу борада энг паст кўрсаткич Шимолий Кавказда қайд этилди. 

А.АҲМЕДОВ тайёрлади