Статистика: Искандеров – 17-лауреат!

Статистика: Искандеров – 17-лауреат!

Газетамизнинг аввалги сешанба сонида футболимиз тарихида йилнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинган мутахассислар ҳақида яхлит маълумот тақдим этгандик

Бугун эса навбат ҳар мавсумнинг бош қаҳрамони мақомини олган футболчилар рўйхатига келди. Аввало, айтиш керак. Ўзбекистонда энг яхши мураббий номинацияси 1996 йилдан йўлга қўйилган бўлса, футболчилар йўналиши сўрови миллий чемпионатимиз билан тенгдош. Яъни 1992 йилги биринчи мавсум якунидаёқ футболимиз жамоатчилиги энг яхши ўйинчи билан танишганди. Шунинг ҳисобига лауреат футболчилар сафи мураббийларникидан кенгроқ гарчи рекордчи Одил Аҳмедовнинг бир ўзи нақ 6 марта эътироф этилган бўлсада. Хуллас, мавсум-2022 бош қаҳрамони Жамшид Искандеров ҳисоб бўйича 17-лауреатдир. Эслатма, Темур Кападзе мураббийлар орасида 15-ғолиб бўлди.

Биринчи 10 йиллик (1992-2001): «пахтакорчилар» даври

Футболимизнинг янги тарихи - Мустақиллик даврининг илк 10 йиллигига қарасак, бу вақтда «Пахтакор» вакиллари нақ 6 марта эътироф этилганлар. Жумладан, Миржалол Қосимов ва Павел Бугало бу орада «шерлар» футболчиси мақомида 2 мартадан индивидуал соврин ютишган. Шунингдек, Валерий Кечинов ва Андрей Акопянц ҳам «Пахтакор»даги ўйинлари самараси ўлароқ, эътироф этилгандилар. Дарвоқе, Миржалол Қосимов илк 10 йилликда «Крилья Советов» (Россия) футболчиси сифатида ҳам сўров ғолибига айланган. Игорь Шквирин эса бундай ютуқни «Маккаби» (Исроил) ҳужумчиси мақомида нишонлаганди 1994 йили. Табиийки, деярли ҳар бир лауреатнинг муваффақиятида Ўзбекистон миллий жамоасидаги ўйинлари оғир тош босган. Тўғри, баъзи истиснолар ҳам йўқ эмас (дейлик, Жамшид Искандеров бу йил бош жамоамизда ўйнамай туриб ҳам, энг яхши мақомига эришди). Биринчи даврнинг қолган икки лауреатига келсак, улар чемпион клублар вакиллари - «Навбаҳор»дан Олег Шацких ва йўқлик сари сингган «Дўстлик»дан Жаъфар Ирисметов.

Йил

Лауреат (клуби)

2-ўрин (клуби)

3-ўрин (клуби)

1992

Валерий Кечинов («Пахтакор»)

Рустам Абдуллаев («Темирйўлчи»|«Қўқон-1912»)

Мустафо Билолов («Нурафшон» | «Бухоро»)

1993

Миржалол Қосимов («Пахтакор»)

Рустам Дўрмонов («Нефтчи»)

Степан Атоян («Нефтчи»)

1994

Игорь Шквирин («Маккаби», Исроил)

Миржалол Қосимов («Пахтакор»)

Юрий Шейкин («Трактор»)

1995

Олег Шацких («Навбаҳор»)

Дилмурод Назаров («Пахтакор»)

Сергей Лебедев («Нефтчи»)

1996

Павел Бугало («Пахтакор»)

Фарҳод Магометов («Навбаҳор») 

Сергей Лебедев («Нефтчи»)

1997

Павел Бугало («Пахтакор»)

Жаъфар Ирисметов («Дўстлик»)

Андрей Фёдоров («Нефтчи»)

1998

Миржалол Қосимов («Пахтакор»)

Игорь Шквирин («Пахтакор»)

Андрей Акопянц («Пахтакор»)

1999

Андрей Акопянц («Пахтакор»)

Шуҳрат Раҳмонқулов («Навбаҳор»)

Нўъмон Ҳасанов («Дўстлик»)

2000

Жаъфар Ирисметов («Дўстлик»)

Зафар Холмуродов («Насаф»)

Муҳсин Муҳаммадиев («Динамо»)

2001

Миржалол Қосимов («Крилья Советов», Россия)

Николай Ширшов («Ростов», Россия)

Умид Исоқов («Нефтчи»)

Иккинчи 10 йиллик (2002-2011 йиллар): Максим Шацких даври

2002 йили ёшгина Александр Гейнрих «пахтакорчи» сифатида эътироф этилган бўлса, кейинги 5 мавсумнинг 4таси «Динамо» (Киев)да энг яхши даврини ўтказган Максим Шацкихга аталди. Диққат қилинг, «Пахтакор»нинг амалдаги бош мураббийи бу оралиқда 4 карра лауреат бўлган иккинчи футболчига айланди. Ундан олдин эса 2004 йили «Алания»да ўйнаган Миржалол Қосимов 4-ютуғини нишонлаганди. Лекин Шацких Ўзбекистонда қаторасига 3 марта йилнинг энг яхшиси сифатида эътироф этилган биринчи футболчидир. Биз шартли равишда ажратиб олган иккинчи декаданинг қолган йиллари сўровларида Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедов галма-гал, яна турли клублар вакили сифатида 2 мартадан ғолиб чиқишди.

Йил

Лауреат (клуби)

2-ўрин (клуби)

3-ўрин (клуби)

2002

Александр Гейнрих («Пахтакор»)

Гочгули Гочгулиев («Пахтакор»)

Сервер Жепаров («Пахтакор»)

2003

Максим Шацких («Динамо» К., Украина)

Владимир Шишелов («Зимбру», Молдова)

Александр Гейнрих (ЦСКА, Россия)

2004

Миржалол Қосимов («Алания», Россия)

Александр Гейнрих (ЦСКА, Россия)

Максим Шацких («Динамо» К., Украина)

2005

Максим Шацких («Динамо» К., Украина)

Миржалол Қосимов («Машъал»)

Анвар Солиев («Пахтакор»)

2006

Максим Шацких («Динамо» К., Украина)

Александр Гейнрих   («Торпедо», Россия)

C ервер Жепаров («Пахтакор»)

2007

Максим Шацких («Динамо» К., Украина) 

Сервер Жепаров («Пахтакор»)

Виталий Денисов («Днепр», Украина)

2008

Сервер Жепаров («Бунёдкор»)

Одил Аҳмедов («Пахтакор»)

Игнатий Нестеров («Пахтакор»)

2009

Одил Аҳмедов («Пахтакор»)

Ривалдо («Бунёдкор»)

Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»)

2010

Сервер Жепаров («Сеул», Ж.Корея)

Одил Аҳмедов («Пахтакор»)

Баҳодир Насимов («Нефтчи», Озарбайжон)

2011

Одил Аҳмедов («Анжи», Россия)

Сервер Жепаров («Ал-Шабаб», С.Арабистони)

Александр Гейнрих («Сувон Самсунг Блюуингз», Ж.Корея)

Учинчи 10 йиллик (2012-2021 йиллар): Одил Аҳмедов даври

Мавсум-2012гача 2 марта бош қаҳрамон рутбасига эришган Одил Аҳмедов 2014-2016 йиллар «Краснодар» футболчиси мақомида кетма-кет лауреат бўлиш бобида Максим Шацких рекордини такрорлаш баробарида умумий жадвалда соф 1-ўринга кўтарилди. Қолаверса, миллий жамоамиз собиқ сардори орада бир тин олиб, 2018 йили (энди Хитойнинг «Шанхай СИПГ» вакили сифатида) ўз мавқеини мустаҳкамлади - 6 карра энг яхши. Бу даврда шунингдек, Элдор Шомуродов аввалига «Ростов» (Россия), кейин «Рома» (Италия)ни Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари клублари рўйхатига киритди. Умуман, 2012-2021 йиллар асосан легионерларга аталди. Яъни Аҳмедов ва Шомуродовдан ташқари, Санжар Турсунов («Алания», Россия) ва Виталий Денисов («Локомотив», Россия) ҳам хорижда ўйнаган ҳолда, Ўзбекистон футболи қаҳрамони бўлишди. Лекин маҳаллий клублар ҳам икки лауреатни таништирди, барибир. Булар - Марат Бикмаев («Локомотив») ва Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»).

Йил

Лауреат (клуби)

2-ўрин (клуби)

3-ўрин (клуби)

2012

Санжар Турсунов («Алания», Россия)

Одил Аҳмедов («Анжи», Россия)

Улуғбек Бақоев («Иртиш», Қозоғистон)

2013

Виталий Денисов («Локомотив» М., Россия)

Жамшид Искандеров («Пахтакор»)

Одил Аҳмедов («Анжи», Россия)

2014

Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

Виталий Денисов («Локомотив» М., Россия)

Жамшид Искандеров («Пахтакор»)

2015

Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

Игорь Сергеев («Пахтакор»)

2016

Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)

Виталий Денисов («Локомотив» М., Россия)

2017

Марат Бикмаев («Локомотив»)

Баҳром Абдураҳимов («Насаф»)

Отабек Шукуров («Бунёдкор»)

2018 

Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой)

Марат Бикмаев («Локомотив»)

Отабек Шукуров («Шаржа», БАА), Икром Алибоев («Локомотив»)

2019

Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой)

Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2020

Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

Элдор Шомуродов («Женоа», Италия)

Ойбек Бозоров («Насаф»)

2021

Элдор Шомуродов («Рома», Италия)

Жалолиддин Машарипов («Ал-Наср», С.Арабистони)

Ҳусайн Норчаев («Насаф»)

Тўртинчи 10 йиллик (2022-2031 йиллар): кимнинг даври?

Мана, таҳлил учун олинган 4-даврни «Навбаҳор» билан кумуш медаль ютган, аммо ҳамон миллий жамоа бош мураббийи Сречко Катанец назаридан четда қолаётган Жамшид Искандеров очиб берди. У лауреат футболчилар рўйхатига 17-рақам остида қўшилганини мақола бошида айтдик. Яна бир факт шуки, Искандеров миллий чемпионатда ўйнаб энг яхши бўлганлар ҳисобига 14-очкони тақдим этди. Бошқача айтганда, ортда қолган 31 мавсумнинг 17тасида хорижда ўйнаган футболчиларимиз эътироф этилганлар. 

Йил

Лауреат (клуби)

2-ўрин (клуби)

3-ўрин (клуби)

2022

Жамшид Искандеров («Навбаҳор»)

Бобур Абдухолиқов («Энергетик-БГУ», Беларусь) 

Элдор Шомуродов («Рома», Италия)

Клублар пойгаси. Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари рўйхатига қарасак, энг кўп лауреат «Пахтакор»дан. Пойтахт клуби футболчилари 9 марта бош қаҳрамон бўлишган. Бу борада Киев «Динамо»си биргина Максим Шацких туфайли 2-ўринда. «Краснодар» эса Одил Аҳмедов сабаб 3-поғона эгаси бўлиб турибди. Умуман, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари рўйхатида 16та клуб номи бор. 

«Пахтакор» - 9 марта: М.Қосимов (2 марта), П.Бугало (2 марта), В.Кечинов, А.Акопянц, А.Гейнрих, О.Аҳмедов, Ж.Машарипов

«Динамо» К. (Украина) - 4 марта: М.Шацких (4 марта)

«Краснодар» (Россия) - 3 марта: О.Аҳмедов (3 марта)

«Навбаҳор» - 2 марта: О.Шацких, Ж.Искандеров

«Алания» (Россия) - 2 марта: М.Қосимов, С.Турсунов

«Маккаби» (Исроил) - 1 марта: И.Шквирин

«Дўстлик» - 1 марта: Ж.Ирисметов 

«Крилья Советов» (Россия) - 1 марта: М.Қосимов 

«Бунёдкор» - 1 марта: С.Жепаров

«Сеул» (Ж.Корея) - 1 марта: С.Жепаров

«Анжи» (Россия) - 1 марта: О.Аҳмедов

«Локомотив» М. (Россия) - 1 марта: В.Денисов

«Локомотив» - 1 марта: М.Бикмаев

«Шанхай СИПГ» (Хитой) - 1 марта: О.Аҳмедов

«Ростов» (Россия) - 1 марта: Э.Шомуродов

«Рома» (Италия) - 1 марта: Э.Шомуродов

Умумий жадвал

17 лауреатдан 8 нафари мамлакатда камида икки бора тенгсиз бўлгани билан мақтаниши мумкин. Лекин Одил Аҳмедовнинг рекорди (6 карра энг яхши) ҳали-вери янгиланмаслиги аниқ. Зеро, унинг яқин таъқибчилари аллақачон бутсаларини михга илишган. Ҳа, Элдор Шомуродов, эҳтимолки, Жалолиддин Машариповда етакчини қувиш имконияти йўқ эмас. Бироқ уларга вақт етармикан? Ахир Одилга етиш учун бири яна 4 марта, иккинчиси эса 5 бора сўров ғолибига айланиши керак.

Одил Аҳмедов - 6 марта (2009, 2011, 2014, 2015, 2016, 2018)

Миржалол Қосимов - 4 марта (1993, 1998, 2001, 2004)  

Максим Шацких - 4 марта (2003, 2005, 2006, 2007) 

Павел Бугало - 2 марта (1996, 1997) 

Сервер Жепаров - 2 марта (2008, 2010)

Элдор Шомуродов - 2 марта (2019, 2021) 

Валерий Кечинов        - 1 марта (1992) 

Игорь Шквирин - 1 марта (1994)

Олег Шацких - 1 марта (1995)

Андрей Акопянц - 1 марта (1999)

Жаъфар Ирисметов - 1 марта (2000)

Александр Гейнрих - 1 марта (2002)

Санжар Турсунов - 1 марта (2012)

Виталий Денисов - 1 марта (2013)

Марат Бикмаев - 1 марта (2017)

Жалолиддин Машарипов - 1 марта (2020)

Жамшид Искандеров - 1 марта (2022)  
reklama2.jpg