Доимий ўқувчиларимиз билишади, газетамиз саҳифаларида Суперлига қатори Про лиганинг кенг статистикасини ҳам ёрита бошладик.
Дейлик, бунга қадар иккинчи даражали лигамизнинг 5 йиллик юбилейи (янги тарих бўйича) баҳона бу оралиқда турнирда қатнашган клублар ҳақида маълумот бердик. Албатта, ҳар бир мавсум ўз тарихига эга, Про лигада чизма қолдириши ҳам тайин. Умуман, лига тарихи моҳиятан Суперлиганикидан фарқланмайди деярли. Демак, қуйида эътиборингизни элит дивизион аналогияси бўйича тузилган жадвалга қаратамиз. Аниқроғи, бугун 2018-2022 йиллар оралиғида Про лигада энг кўп гол урган футболчилар рейтинги ҳавола қилинмоқда. Лиганинг янги тарихида ортда қолган мавсумларга қарасак, футболчиларнинг тўпурарлик кўрсаткичлари унча юқори эмас. Дейлик, 5 мавсумда атиги 61 нафар футболчи 10та гол маррасига етган, холос. Одатда кучли тўпурарнинг 100та гол маррасини забт этишига 4-5 мавсум етади. Бироқ Про лиганинг 5 мавсумида қайд этилган энг юқори натижа - бу 36та гол. Албатта, бундай паст кўрсаткич лигада иштирокчилар (ўйинлар) сони камлиги билан боғлиқ. Шунингдек, Про лигада нисбатан тенг кучли жамоалар кўплигию, яққол аутсайдерлар йўқлигининг таъсири ҳам бор, барибир.
ПРО ЛИГАНИНГ ЯНГИ ТАРИХИ, ЯЪНИ 2018-2022 ЙИЛЛАР МАВСУМЛАРИДА 10та ГОЛ МАРРАСИГА ЕТГАН ФУТБОЛЧИЛАР
№
Футболчи
Ту\илган йили
Амплуа-си
Клублари
Мавсум
Гол
1
Шоҳжаҳон Аббосов
1996
Ҳуж.
«Зомин»
2
36
2
Рўзимбой Аҳмедов
1987
Ҳуж.
«Хоразм», «Динамо», «Бухоро»
2
35
3
Элдор Каримов
1995
Яр. ҳим.
«Зомин»
4
33
4
Темур Бекчанов
1993
Ҳуж.
«Хоразм»
5
30
5
Муйдин Мамазулунов
1984
Ҳуж.
«Динамо», «Турон»
2
28
6
Марадона Сафаров
1994
Ҳуж.
«Динамо», «Шердор», «Зомин»
3
28
7
Достон Тошматов
1994
Яр. ҳим.
«Зомин», «Нефтчи»
3
28
8
Ҳумоюн Муртозаев
1992
Ҳуж.
«Машъал», «Турон»
2
27
9
Даврон Исоқов
1989
Ҳуж.
«Андижон», «Нефтчи», «Истиқлол» Ф., «Бухоро», «Ғиждувон»
«Арсенал» ЧЛдаги иштирокини чорак финал раундида тўхтатганидан
сўнг «РБ Зальцбург» келаси йили АҚШ майдонларида янги формат
асосида ўтказиладиган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
Якунига яқинлашаетган жорий мавсумда турк футболи бир
қатор воқеалар, ҳакамлик можаролари, «Супер Кубок» лойиҳасига
қарши саботаж ва «Галатасарой», «Фенербахче» билан қолган
жамоалар ўртасида юзага келган турнир жадвалидаги улкан тафовутга гувоҳ бўлди