Стерлинг «Сити»ни текинга тарк этадими?...

Стерлинг «Сити»ни текинга тарк этадими?...

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг «шаҳарликлар»ни текинга тарк этмоқчи, деб хабар беради Mirror.

Манба берган маълумотларга кўра, инглиз клуби ҳужумчи билан шартномани бир йил давомида узайтиришга уриниб кўрган, аммо натижа бўлмаган. Стерлингнинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси келаси йили тугайди ва 27 ёшли ҳужумчи яна бир мавсум клубда қолиб, кейин текинга кетиш ҳақида ўйламоқда. Рахимга «Тоттенхэм» ва «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда, аммо футболчи ўзини хорижда синаб кўрмоқчи. Эслатиб ўтамиз, вингер 2015 йилда «Манчестер Сити»га ўтган эди. Ҳужумчи жорий мавсумда АПЛда 30та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.