Coca Cola Суперлига. 1-тур: Сенсацион старт, яна қувноқ

Coca Cola Суперлига. 1-тур: Сенсацион старт, яна қувноқ

Бу йил элит лигамиз янада ўзгачароқ ўтади, шекилли.

Ҳар ҳолда, 1-тур натижалари шундан далолат бермоқда. 7та ўйиндан 6тасида меҳмон жамоа устун келганига нима дейсиз? Амалдаги чемпион ва бронза медали эгасининг ўз майдонида енгилганига қаранг. Асосийси, стартда маҳсулдорлик ҳам чакки бўлмади - 20та гол. Жумладан, «Нефтчи» ва «Навбаҳор» йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Водийнинг 4та клубидан 3таси мавсумни ютуқ билан бошлагани ҳам эътиборга молик. Демак, 2-турни интиқлик билан кутишга асослар етарли.

* «Пахтакор» 13 йил бадалига мавсумни илк марта мағлубият билан бошлади. «Шерлар» охирги марта старт ўйинида 2010 йили «Бунёдкор»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди. 

* «Нефтчи» Ўзбекистон чемпионати элит лигаси сафар ўйинида 2015 йилнинг 30 май кунидан буён илк марта йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 

* «Металлург»нинг Суперлигадаги мағлубиятли серияси 4та ўйинга етди.

* «Сўғдиёна»нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 12та ўйинга етди.

* «Бунёдкор» бунга қадар қаторасига 5та ўйинда «Сўғдиёна»ни енга олмаганди.

* «Навбаҳор» 2017 йилдан буён мавсумнинг биринчи ўйинида ғалаба қозонолмаётганди. 

* «Насаф» 1999 йилдан буён ўз майдонида «Андижон»га  илк марта имкониятни бой берди. Қолаверса, Қарши клубининг Суперлигадаги мағлубиятли серияси 3та ўйинга етди. 

* «Андижон» 2015 йилдан буён мавсумни биринчи марта ғалаба билан бошлади.

* «Бухоро» Суперлигада 15та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериясига нуқта қўйди. Бухороликлар охирги марта 2020 йили ўз майдонларида «Сурхон»­ни енгишганди.

 

«ПАХТАКОР» - «ОЛИМПИК» - 2:3 (0:1)

3 март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 2350 томошабин.

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Алишер Усмонов, Султонмурод Абдураҳмонов.

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов.

VAR ассистенти: Эдита Мирабидова.

Голлар: Фаррух Сайфиев (63), Достон Турсунов (83) - Руслан Жиянов (7-пен.), Алишер Одилов (49), Одил Абдумажидов (79).

«Пахтакор»: 33. Элдор Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Достон Турсунов, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев, 9. Сардор Рашидов, 10. Драган Черан, 17. Достон Ҳамдамов (28. Диёр Холматов, 80), 

27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фаррух Сайфиев, 

88. Шаҳзод Азмиддинов.

«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одил Абдумажидов, 5. Шаҳзод Тоиров, 6. Беҳзод Шамсиев, 23. Абдурауф Бўриев (44. Асадбек Раҳимжонов, 90+2), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (10. Фаррух Мухторов, 69), 30. Жасур Жалолиддинов (8. Нодир Абдухолиқов, 69), 11. Отабек Жўрақўзиев (77. Рустам Азимов, 90+2), 37. Алишер Одилов, 7. Руслан Жиянов (9. Муҳаммадали 

Ғиёсов, 78).

Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков (22), Шаҳзод Азмиддинов (45+3), Драган Черан (57) - Муҳаммадазиз Иброҳимов (45), Беҳзод Шамсиев (60), Жасур 

Жалолиддинов (62), Шаҳзод Тоиров (90+4).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Алишер Одилов («Олимпик»). 

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Аббос Аҳроров.

Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - «Пахтакор»га нисбатан яхшироқ ўйнадик ва ҳақли ғалабага эришдик. Бу кейинги учрашувларда қўшимча куч бағишлайди. Албатта, қаердадир хатоларга йўл қўйдик ва баъзида улгурмадик. Муҳими, охиригача дош бериб, 3 очко олдик. Рақибнинг иккинчи голини қайта кўриб чиқамиз ва дарвозабонлар мураббийи фикрини ҳам тинглаймиз, албатта. Жасур Жалолиддиновни ҳамма яхши билади. Агар ўз ўйинини кўрсатса, жамоага фойда келтиради. Лекин у жамоага, жамоа эса унга мослашиши лозим. 2-3 турдан кейин умуман бош­қа Жасурни кўрамиз, менимча.

Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Иштиёқ томонидан ютқаздик. Худди катта профессор, академиклардек майдонга тушдик. Гол қўйиб юборсак ёки қандайдир мушкул ҳолатга тушсаккина ўйнай бошлашга ўрганиб қолдик. Бунга нима сабаб - билмайман. Эҳтимол, Банашак етишмагандир. Сардор Рашидов ҳужумчи сифатида ўйнади, унинг ортида эса Черан. Аммо гап бунда ҳам эмас. Рақиб 4та зарбадан 3та гол урди. Бизда вазиятлар етарли, аммо гол кам. Муаммо шунда. Мағлубиятда ҳамма айбдор. Вазиятларни қайта кўриб чиқамиз. Йигитлар биз истаган вазифаларни бажара олишмади. Ҳозир шунчаки, ғалаба қозонишнинг иложи йўқ - барча жамоалар ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам қандай ўйнашни яхши билади. Ротация қилолмаймиз, 8 нафар футболчимиз терма жамоа ихтиёрида. Ҳолат шундай, чунки «Пахтакор» - терма жамоалар ҳомийси. Ҳечқиси йўқ, бу 1-тур, холос. 

Албатта, терма жамоага мухлислик қиламиз, унинг ЖЧга чиқишини хоҳлаймиз. Лекин юрагим футболчилар клубда бўлишларини хоҳлаяпти. Ахир уларни қайдномадан чиқариб, кейин яна қайтариш имконига эга эмасмиз.

 

«МEТАЛЛУРГ» - «НEФТЧИ» - 0:3 (0:2) 

3 март. Бекобод. «Металлург» стадиони. 

6623 томошабин.

Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Сардор Нишонбоев, Ойбек Калахўжаев, Рустам Чориев.

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин.

VAR ассистенти: Кристина Середа.

Голлар: Мирзоҳид Ғофуров (28), Умар 

Адҳамзода (33, 87).

«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 10. Бектемир Абдуманнонов, 14. Аброр Тошқўзиев (19. Эргаш Исмоилов, 84), 17. Владислав Касминин, 

21. Абдужалил Маназаров, 22. Шаҳзод Ғофурбеков (30. Иброҳим Ибрагимов, 46), 23. Беҳруз Шодмонов (9. Забиҳилло Ўринбоев, 46), 

55. Филип Стаменкович, 91. Марко Обрадович (7. Ҳусниддин Ғофуров, 73).

«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Андрей Мишченко (21. Муҳсин Убайдуллаев, 67), 7. Умар Адҳамзода, 8. Нурилло Тўхтасинов 

(5. Юрий Батюшин, 71), 9. Улуғбек Ҳошимов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Тома Табатадзе (11. Иззатилла Абдуллаев, 83), 

23. Диёр Туропов, 24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 26. Олексей Ларин.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Ғофурбеков (25), Беҳруз Шодмонов (38, М.).

Четлатиш: Владислав Касминин (90, М.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Умар 

Адҳамзода («Нефтчи»). 

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Одатий баҳор ўйини. Жисмонан тайёр эдик, мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик. Яна «Металлург»нинг Тошкентда ўтказган барча ўртоқлик учрашувлари борасида маълумот тўплагандик. Вазифа? «Нефтчи» доимо юқори марраларни кўзлайди. Ҳоким ҳам амбициялари юқори инсон. Қисқаси, ҳар бир ўйинда ғалабага интиламиз. Жамоам ҳали оптимал ҳолатга чиқиб олишига ишонаман. Лутфулла Тўраев тахминан яна 1 ойдан сўнг умумий машғулотларга қўшилиши мумкин. Мухлислардан миннатдорман. «Нефтчи» тарафдорларидан собиқ иттифоқ давридан маълум мухлислик маданиятини кутиб қоламиз.

Татабадзедан ташқари, яна бир сифатли ҳужумчи қидирдик, аммо иложи бўлмади. Савияли ҳужумчиларни кўндириш осон кечмади. Энди бу ишни ёзда ҳал қиламиз. 

Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Бизда мавсумолди тайёргарлик жараёни бошқачароқ кечгани яққол сезилди. Дейлик, ўйин ритми бўйича. Биринчи бўлимни олсак, ўз хатоларимиз туфайли 2та гол қўйиб юбордик. Жамоамда ҳам вазиятлар юзага келди, аммо... Агарда ҳужумлардан битта самара чиқарганимизда ҳам, мувозанатни тиклашга ҳаракат қилардик. Учинчи голдан кейин эса айрим футболчилар эмоционал тарафдан ўзларини назорат қилолмай қолдилар. Шунисидан ранжидим. Қолаверса, учинчи гол қайд этилишида хатолик бўлди. Тўғри, аниқ гапириш учун ўйинни қайта кўриб, таҳлил қилишим керак. Легионерларни бошқа футболчилар даражасини ошириш мақсадида жалб қилдик. Уларнинг жамоага мослашишлари учун бироз вақт керак.

 

«СЎҒДИЁНА» - «БУНЁДКОР» - 0:1 (0:0)

4 март. Зомин. «Зомин» стадиони. 

1438 томошабин.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Равшан Абдувоҳидов.

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов.

VAR ассистенти: Наим Қосимов.

Гол: Умид Султонов (72).

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 8. Искандар Шайқулов (5. Аюбхон Нўъмонов, 74), 9. Зенан Займович (7. Сердер Сердеров, 57) , 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов (26. Улуғбек Абдуллаев, 78), 12. Хислат Халилов 

(32. Нодир Соибов, 74) 14. Бобур Йўлдошев, 15. Тарик Исич, 22. Санжар Шоаҳмедов, 

28. Станислав Андреев (6. Алишер Салимов, 74), 93. Марко Колакович.

«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носько, 4. Даврон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбар Исматуллаев (10. Расул Йўлдошев, 75), 8. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11. Игорь Иванович (17. Виктор Сотников, 85), 15. Жасур Ҳакимов (99. Умид Султонов, 68) 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Дониёр Абдуманнопов (29. Му-заффар Олимжонов, 85), 34. Суҳроб Иззатов.

Огоҳлантиришлар: Бобур Йўлдошев (27), Жавоҳир Қаҳрамонов (36), Санжар Шоаҳмедов (38), Марко Колакович (88) - Дониёр Абдуманнопов (44), Усмонали Исмоналиев (87), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (90+5), Умид Султонов (90+5). 

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Суҳроб Султонов («Бунёдкор»). 

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Бекзод Арипов.

Мурод Отажонов («Бунёдкор») бош мураббийи: - Биринчи ўйинда ҳаяжон сезилади, барибир. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда янада чиройлироқ футбол кўрсатамиз. «Сўғдиёна»га назар солсак, таркиби 80-90 фоизга янгиланган, шунинг учунми, ўйини қовушмади. Мавсум стартида барча жамоалар бир хил ҳолатда. 3-4-турга келиб, кўп нарса аниқроқ намоён бўлса керак. Қайси жамоада тажрибали футболчилар кўпроқ бўлса, 3-4-турдан кейин ўзини кўрсатади.

Ёрқин Назаров («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Имкониятлар бўлди, фақат фойдаланишда оқсадик. Ҳа, биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнолмадик, танаффусдан кейин эса фаолликни оширдик, вазиятлар яратдик, бироқ рақиб биргина имкониятдан гол уриб кетди. Ҳасанов - тажрибали футболчи, жамоа сардори. Унинг кучли ўйини бизга асқотади. Кўрамиз, балки навбатдаги учрашувларда ёшларга ҳам имконият берармиз... Ишлашда давом этамиз, хато ва камчиликларни таҳлил қиламиз.

 

«НАВБАҲОР» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 3:0 (1:0)

4 март. Наманган. «Марказий» стадиони. 

11707 томошабин. 

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Зиёдулла Абдураҳмонов, Достон Мирзараимов.

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин.

VAR ассистенти: Алишер Усмонов.

Голлар: Жамшид Болтабоев (19), Игорь 

Голбан (73), Шоҳруз Норхонов (75).

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 8. Жасур Яхшибоев (7. Остон Ўрунов, 72), 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев (27. Шаҳбоз Жўрабеков, 90+1), 17. Аброр Исмоилов (77. Асадбек Собиржонов, 61), 

21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 72), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 31. Лука Чермель (6. Иброҳим Йўлдошев, 46).

«Қизилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Авазхон Маматхўжаев, 5. Самандар Шукуриллаев, 

6. Мурод Раҳматов (25. Азиз Усмонов, 81), 

10. Ислом Кенжабоев (7. Даврон Анваров, 81), 13. Николай Тарасов, 23. Шерали Жўраев 

(77. Ойбек Нурматов, 66), 24. Ифеаньи Ифеаньи, 26. Виктор Мбаома (11. Жасур Холтўраев, 66), 30. Ислом Тошпўлатов (87. Алишер Саноев, 37), 75. Олег Толмасов.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Йўлдошев (66), Йован Жокич (69), Даврон Ҳошимов (89), Асадбек Собиржонов (90+1) - Мурод Раҳматов (31), Николай Тарасов (40), Ислом Кенжабоев (78), Азиз Усмонов (87).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жамшид Искандеров («Навбаҳор»). 

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Асрор Алиқулов («Қизилқум» бош мураббийи): - Футболчиларни шундай кучли босимга қарши туришга тайёрлаган эдик. Улар майдонда бор кучларини сарфлашди, аммо хатолар туфайли жазоландик. Қолаверса, кам сонли ҳужумларни ҳам охирига етказолмадик. Йўқ, «Навбаҳор» ҳайрон қолдирмади. Жамоа сафидаги футболчилар маҳорати ва жисмоний ҳолати ҳаммага маълум, бундан ташқари, Самвел Бабаян қўл остида ўйнаганман ва унинг курашувчан характерга эгалигини яхши биламан. 

Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бошидан охиригача назоратни ушладик. Футболчилар стартда мухлисларга роҳат улашадиган футбол намойиш этишди. Егор Кримец жароҳати оғир ва ҳали фаолия­тини давом эттириши қийин. У билан доимо алоқадаман. Умид қиламанки, келажакда «Навбаҳор» ва миллий жамоамизга ёрдам бера олади. Ўзгаришлар мухлислар талаби билан амалга оширилгани йўқ, вазиятга қараб иш тутдик. Эйфория йўқ, бугунги хатолардан тўғри хулоса чиқариб, вазиятга реал баҳо берамиз. Жорий мавсум оддий ўйинлар бўлмайди.

 

«НАСАФ» - «АНДИЖОН» 0:1 (0:0)

4 март. Қарши. «Марказий» стадиони. 

5005 томошабин. 

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Шуҳрат Ражабов.

Гол: Сардор Абдунабиев (86).

«Насаф»: 1. Умид Эргашев, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев,

7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сиддиқов, 

22. Шоҳмалик Комилов (30. Азиз Холмуродов, 56), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (17. Суҳроб Нуруллоев, 81), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (15. Жўрабек Маннонов, 88), 99. Азиз Амонов.

«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид 

Ғуломов, 7. Бобур Фарҳодов, 9. Леван Арвеладзе (8. Фарҳод Бекмуродов, 81), 13. Сардор Азимов (17. Фарҳод Соҳибжонов, 35), 15. Вла-димир Бубанья, 19. Суҳроб Бердиев (99. Рубин Хебай, 81), 21. Ильдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 88. Нодар Кавтарадзе 

(11. Сардор Абдунабиев, 66), 91. Аҳтам Назаров.

Огоҳлантиришлар: Азиз Холмуродов (59) - Нодар Кавтарадзе (8).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Сардор Абдунабиев («Андижон»). 

Назоратчи: Олег Дачев.

Комиссар: Ойбек Юнусов.

Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Ғалаба ёқимли, шубҳасиз. Йигитлар майдонда борларини беришди. Бош­қа томондан қарасак, омадимиз ҳам келди. Ҳар ҳолда, ўйиннинг катта қисмини тўпсиз ўтказдик, «Насаф» ҳудудий устунликка эришди. «Насаф» қандай услубда ўйнамасин, ўзбек футболи байроқдори, мураккаб рақиб, барибир. Бу жамоа билан тенглашиш осон эмас. Аслида майдон марказида агрессив ўйнашни истагандик, лекин рақиб катта босим билан имкон бермади. Умуман, ғалаба йигитлар характери ортидан келди - сабр билан ишлаб, ягона вазиятдан фойдаландик. Йигитларга раҳмат, эртанги туғилган кунимга яхши совға тайёрлашди.

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ўйин рақиб режаси бўйича кетди. Меҳмонлар сабр билан яхши ҳимояланишди ва 1та имкониятдан фойдаланишди. Биз эса доимгидек вазиятлардан самара чиқаролмадик. Умуман, охирги вақтлар уй учрашувларида қийинчиликларга учрамоқдамиз. Бунинг сабабини ўрганамиз, албатта. Нима етишмади? Маҳорат. Айниқса, олдинда ҳаракатланган футболчиларга. Агар жисмоний ҳолат бўйича муаммо бўлганида, охиригача ҳужум қилолмасдик. Бизда хатолар бор, лекин буни пала-партишлик сифатида баҳоламаслик керак. Шунчаки, шошилиш ва асабийлик кузатилди ва бу рақибга қўл келди.

 

«СУРХОН» - ОКМК - 1:3 (1:1)

5 март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 

373 томошабин.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, 

Ришат Нугманов, Акмал Ғиёсов, Абдурашид Худойберганов. 

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов.

VAR ассистенти: Руслан Серазетдинов.

Голлар: Силванус Нимели (26) - Ойбек Рустамов (37), Шоҳруҳ Гадоев (49), Хуршид Ғиёсов (62).

Фойдаланилмаган пенальти: Хуршид Ғиёсов (62, О.).

«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5. Азиз Пирмуҳамедов (77. Асадбек Каримов, 56), 

7. Достон Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 

10. Тамирлан Жамалутдинов (19. Нуриддин Ҳасанов, 56), 15. Диёр Рамазонов (11. Қадамбой Нурметов, 81), 18. Силванус Нимели, 

55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 99. Камрон Саидазимов (66. Беҳруз Шайдулов, 68).

ОКМК: 25. Валижон Раҳимов, 2. Акрам Комилов, 4. Миржамол Қосимов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев (3. Сардор Раҳмонов, 76), 9. Рубен Санчес (17. Санжар Турсунов, 90+2), 10. Хуршид 

Ғиёсов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 90+2), 

15. Ойбек Рустамов, 22. Шоҳруҳ Гадоев 

(11. Иракли Рухадзе, 76), 88. Сияваш Ҳақназари (27. Мартин Боаке, 63).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ойбек

Рустамов (ОКМК). 

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - «Сурхон»нинг стандарт вазиятлар ва қарши ҳужумларга кўпроқ таянишини билардик. Биринчи бўлимда ўзимизни оғир ҳолатга солиб қўйдик. Муҳими, хотиржамликни сақлаб қолганимиз самарасини берди. Лекин «автобус»ни ёриб ўтиш ҳар доим қийин. Бунда биттагина хато қимматга тушиши мумкин. Асабийлик мавсум энди бошлангани билан боғлиқ. Ахир охирги расмий ўйинимиз ноябр­да бўлганди. Биз ҳам инсонмиз. Таркибни имкон қадар кучайтиришга ҳаракат қилдик. 5 нафар янги футболчи келса ҳам, қолганлар билан ритмга тўғри тушиши зарур. 

Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи): - Натижа салбий. Кўплаб вазиятларда рақибдан енгилдик. Бизда фойдаланиш фои­зи яхши эмас. Шунинг учун ҳар бир вазият учун ишлаш керак. Баъзида ишонч етишмади, бошқа ҳолатларда савия. Агарда иккинчи голни уриб олганимизда, кийиниш хонасида бошқача муҳит бўларди. Сўнгги икки вазият эса жамоанинг руҳий ҳолатига ҳам боғлиқ. Бу ерга ишлаш учун келганман. Бош мураббий, ёрдамчи ёки қандайдир лицензия­си бор мутахассис сифатида эмас, шунчаки, иш учун. Албатта, мураббий танлашда барча жиҳатларни ўрганиб чиқишади. Мени таклиф қилишдими, демак, ишлайман. Барчасига ўзим жавоб бераман. Натижа, тайёргарлик, умуман, ҳаммаси менинг бўйнимда. Чунки бош мураббийман.

 

«ТУРОН» - «БУХОРО» - 1:2 (0:1)

5 март. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 

5521 томошабин.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Элнур 

Дониёров, Шоҳнур Йўлдошев, Акмал Раҳимов.

VAR ҳаками: Азиз Асимов.

VAR ассистенти: Андрей Цапенко.

Голлар: Анри Чичинадзе (46) - Ҳумоюнмирзо Иминов (30), Темур Исмоилов (80).

«Турон»: 35. Раҳим Давронов, 2. Абдулазиз Абдурашидов (49. Закария Бегларишвили, 71), 7. Азим Аҳмедов, 11. Шоҳназар Норбеков 

(88. Милан Божович, 46), 14. Хуршид Мухторов (5. Марлен Чобанов, 84), 15. Никола Кумбурович, 17. Қувондиқ Рўзиев (9. Азиз Ибрагимов, 84), 19. Сардор Абдураимов (10. Ҳумоюн Муртозаев, 46), 22. Душан Стоилкович, 44. Aнри Чичинадзе, 77. Билолхон Тошмирзаев.

«Бухоро»: 13. Никола Стошич, 5. Дилшод Жўраев (70. Александар Станисавлевич, 68), 

7. Жасур Азимов (88. Всеволод Нихаев, 56), 

10. Ҳумоюнмирзо Иминов (9. Александр Касьян, 90+1), 14. Рустам Абдуҳамидов (11. Темур Исмоилов, 68), 15. Обид Жўрабоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 25. Аббос Отахонов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 77. Файзулло Жуманқўзиев.

Огоҳлантиришлар: Файзулло Жуманқўзиев (17), Никола Стошич (86, Б.).

Четлатиш: Файзулло Жуманқўзиев (51, Б.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ҳумоюнмирзо Иминов («Бухоро»). 

Назоратчи: Валентин Коваленко.

Комиссар: Владимир Назаров.

Ҳаким Фузайлов («Бухоро» бош мураббийи): - Биласиз, «Бухоро» аввалги икки мавсум Суперлигада қатнашмади. Биринчи ўйин сафарда қийин кечиши тайин эди. Умуман, ҳеч кимга осон эмас. Ўйинга тўхталсам, яхши бошладик, гол урдик, бироқ иккинчи бўлимда хотиржамликка берилдик. Четлатишга қарамай, йигитлар борларини беришди. Хатолар бор, албатта. Александар Станисавлевич сонидан жароҳатланиб, узоқ вақт даволанди ва ҳали функционал томондан тўлиқ тайёр эмас. Уни секин-аста таркибга қўшиб борамиз. Қизил карточка? Ҳакамлар адолатли қарор қабул қилишди, қоида бузилганди. 

Бахтиёр Ашурматов («Турон» бош мураббийи): - Тўғриси, шунча тайёргарлик, селекция ишлари, раҳбарлар ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашларини биргина ўйин ювиб юборди. Афсус, жуда уятли мағлубият. Сон жиҳатидаги устунликдан ҳам фойдаланолмадик. Мағлубият учун айбни тўлиқ зиммамга оламан. Тўғри, илк турда кутилмаган натижалар кўп кузатилди, лекин бизда ўйин сифати ҳам аянчли бўлди. Бугун жамоамни танимадим, тайёргарлик жараёнидаги ўйинимиздан асар ҳам кўринмади. Ўзгаришлар ҳам ўзини оқламади...

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - УМАР АДҲАМЗОДА («НЕФТЧИ»)

Виталий Левченко жамоасининг ёрқин стартида асосий ишни айнан Умар Адҳамзода бажарди - 2та гол ва 1та самарали узатма. Оддий айтганда, элит лигадаги голлари ҳисобини «дубль» асносида очган 25 ёшли футболчи бутун вақт давомида «Металлург» вакилларига асло тинчлик бермади. 

----------------------------------------------------------

1-тур ўйинлари чиптаси баҳоси

«Пахтакор» - «Олимпик» - 10, 20, 50 минг сўм

«Металлург» - «Нефтчи» - 12 минг сўм 

«Сўғдиёна» - «Бунёдкор» - 10-15 минг сўм

«Насаф» - «Андижон» - 20, 25, 50 минг сўм

«Навбаҳор» - «Қизилқум» - 50 минг сўм

«Сурхон» - ОКМК - бепул

«Турон» - «Бухоро» - 20 минг сўм

 

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

Иштиёқ томонидан ютқаздик. Худди катта профессор, академиклардек майдонга тушдик... Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).

- Мени таклиф қилишдими, демак, ишлайман. Барчасига ўзим жавоб бераман. Натижа, тайёргарлик, умуман, ҳаммаси менинг бўйнимда. Чунки бош мураббийман. Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи).

- Тўғриси, шунча тайёргарлик, селекция ишлари, раҳбарлар ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашларини биргина ўйин ювиб юборди. Афсус, жуда уятли мағлубият. Бахтиёр Ашурматов («Турон» бош мураббийи).

 

2-тур. 10 март (жума)

15:30 «СЎҒДИЁНА» - «ОЛИМПИК»

18:30 «НЕФТЧИ» - «ПАХТАКОР» 

11 март (шанба)

16:00 «НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ»

17:00 «СУРХОН» - «АНДИЖОН» 

12 март (якшанба)

16:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - «БУХОРО» 

18:30 «НАСАФ» - «ТУРОН» 

13 март (душанба)

18:30 «БУНЁДКОР» - ОТМК

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.